Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитов Жавохир Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли спорт турлари билан шуғулланувчи ёш спортчиларнинг овқатланиш статусини гигиеник баҳолаш (шахмат, шашка)», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2. PhD/Tib886.
Илмий раҳбар: Шайхова Гули Исламовна, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/29.12. 2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Шахноза Тўлқиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Гигиена ва жамоат саломатлиги шимолий-ғарбий илмий маркази» (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли спорт турлари билан шуғулланувчи ёш спортчиларнинг овқатланиш статусини гигиеник баҳолаш (шахмат, шашка), таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахмат ва шашка билан шуғулланувчи ёш спортчиларнинг кўрсаткичлар бўйича овқатланиш ҳолатининг ўзига хос томонлари илк марта аниқланди: касалликнинг асосий синфи ва нозологик шакли, овқатланиш тизими ва озиқавий моддалар ва қувват билан таъминланганликка ажратиш билан болалар саломатлиги ҳолати баҳоланди, гигиеник тавсиялар ишлаб чиқилган;
биринчи марта шахмат ва шашка билан шуғулланувчи ёш спортчилар учун янги озиқ-овқат маҳсулоти «Mungoltin» биотабиий мош нишчаларининг Техник шартлари ва Технологик йўриқномаси ишлаб чиқилди, органолептик, физик-кимёвий ва биологик хусусиятлари аниқланган;
озиқ-овқат маҳсулоти «Mungoltin» биотабиий мош нишчаларининг тиббий-биологик хавфсизлиги токсикологик жиҳатдан баҳоланган;
шахмат ва шашка билан шуғулланадиган ёш спортчилар учун ўзбек миллий таомлари ва озиқ-овқат махсулоти «Mungoltin» биотабиий мош нишчалари асосида (7 кунлик) таомнома тақсимоти илк марта ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Турли спорт турлари билан шуғулланувчи ёш спортчиларнинг овқатланиш статусини гигиеник баҳолаш (шахмат, шашка) бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
«Шахмат ва шашка спорт тури билан шуғулланувчи болаларда учрайдиган касалликлар ва уларни текшириш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 9 сентябрги 8н-д/124-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома саломатлик даражасини ошириш, жисмоний ва ақлий меҳнатга лаёқатлилик ва соғломлаштириш тадбирларини такомиллаштиришга йўналтирилган бўлиб, ёш спортчиларнинг саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган; 
«Шахмат ва шашка билан шуғулланувчи ёш спортчиларнинг овқатланиши бўйича услубий тавсияномалар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрги 8н-д/124-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома шахмат ва шашка билан шуғулланадиган ёш спортчиларнинг рационал овқатланиш асосида гармоник ривожланишлари, рацион таркибининг мувофиқлашиши, овқатланишларини оптималлаштириш имконини берган;
Янги озиқ-овқат маҳсулоти «Mungoltin» биотабиий мош нишчаларини ишлаб чиқариш бўйича Техник шартлар ва Технологик йўриқномалар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги тасдиқлаган Тsh- 6425280147-01:2015) тасдиқланди. Мазкур Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш органик, табиий, қувватлантирувчи ва оқсилли ичимлик гармоник ривожланиш, овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятини яхшилаш, саломатликни ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берган. 
Турли спорт турлари билан шуғулланувчи ёш спортчиларнинг овқатланиш статусини гигиеник баҳолаш (шахмат, шашка) бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш тизими, жумладан, санитария-эпидемиологик осайишталиги агентлигида ва Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази амалиётиг жорий  қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 30 октябрги 8н-з/283-сон маълумотномаси) амалиёти жорий қилинган. Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши спортнинг шахмат ва шашка турлари билан шуғулланадиган ёш спортчиларнинг сифатли овқатланишини ташкил этиш, саломат ҳолатини мустаҳкамлаш, ақлий ва жисмоний ривожланиш ҳолатларини яхшилаш учун тизимли профилактика ва соғломлаштириш тадбирларини амалга оширишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish