Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиязов Фарход Кодамовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм вилояти шароитига мослашган ғўза навларини такомиллаштириш ва уруғларини кўпайтириш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Qx449.
Илмий раҳбар: Нариманов Абдужалил Абдусаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/30.12.2019.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: ғўзанинг “Ният” нави (NАР 00205, 30.11.2018 й.).
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2020 йил 6 февралдаги 01-11/298-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғўзанинг G.hirsutum L. тури шаклларини жуфт дурагайлаш услуби билан ажратиб олинган популяцияларида ғўзанинг Л-171-К тизмаси асосида Хоразм вилояти тупроқ-иқлим шароитларига мос, толасининг сифати ҳамда чиқими юқори бўлган ғўзанинг янги тизма ва навларни яратиш ҳамда жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғўзанинг Л-171-К тизмаси асосида Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитига мос, толасининг сифати ҳамда чиқими юқори бўлган янги “Ният” нави яратилган.
ғўзанинг истиқболли Ният навидан Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитига мос, толасининг сифати ҳамда чиқими юқори бўлган янги тизма ва навларни яратиш бўйича олиб бориладиган илмий тадқиқотларда бошланғич ашё сифатида фойдаланиш имконияти аниқланган.
ғўзанинг G.hirsutum L. туричи навларини дурагайлаш асосида тола сифати ва чиқими юқори, тезпишар ва ҳосилдор тизмалар ажратиб олиши мумкинлиги исботланган;
тур ичида жуфт дурагайлаш асосида яратилган ғўзанинг янги «Ният» нави тупи ихчам бўлиши билан қўшқаторга экиб етиштириб ҳосил олиш имконияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилояти шароитига мослашган ғўза навларини такомиллаштириш ва уруғларини кўпайтириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
дурагайлардан ажратиб олинган тизма асосида турли стресс омилларга бардошли, ўсув даври 115-120 кун, тола чиқими 38-40 %, битта кўсакдаги пахта вазни 5,5-6,5 грамм ва толасининг узунлиги 33,4-34,2 мм га тенг бўлган ғўзанинг «Ният» нави яратилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патенти (NAP 00205) олинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 02/020-3865-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ғўза навидан экиб келинаётган бошқа андоза навларга нисбатан юқори ва сифатли пахта ҳосили олиш имкони яратилган;
ғўзада тур ичида жуфт дурагайлаш асосида яратилган ўрта толали «Ният» нави 2018 йилдан Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича истиқболли навлар қаторига киритилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 02/020-3865-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу навдан андоза Хоразм 127  навига нисбатан гектаридан ўртача 3,0-3.5 центнер  қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган;
қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган ғўзанинг «Ният» нави 2016-2020 йиллар давомида Хоразм вилояти Урганч, тупроққалъа ва Хонқа туманлари пахтачилик фермер хўжаликларида жами 1300 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 21 ноябрдаги 02/020-3865-сон маълумотномаси). Натижада пахтачилик фермер хўжаликларида гектаридан ўртача 38,0-40.0 центнергача пахта ҳосили олишга эришилган ва иқтисодий самарадорлик гектаридан 1 млн. 410 минг сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish