Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Нодира Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли таркибдаги костюмбоп тўқималарни лойиҳалаш усулини ишлаб чиқиш”, 05.06.02– Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.PhD/Т246.
Илмийраҳбар: Хамраева Сановар Атоевна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Гулам  Набиджанович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ипларнинг нотекислигини камайтириш ва сифатини ошириш асосида турли таркибли костюмбоп тўқималарни лойиҳалашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
такомиллаштирилганпилталаш машинасининг чўзиш мосламаси асосида ип нотекислигини камайтиришга эришилган;
цилиндрнинг ўйиқ чизиқлар йўналиш бурчаклари ўлчами ва якка ип нотекислиги орасидаги боғлиқлик аниқланган; 
RSB-D-40 пилталаш машинасининг чўзиш мосламаси цилиндрининг янги конструкцияси ишлаб чиқилган; 
костюмбоп тўқималардаги ипларнинг қисқариши, тўқиманинг юза зичлиги, қалинлиги тўқиш жараёнидан кейинги диаметрларига боғлиқлиги асосланган;
илк марта ипнинг сиқилиш коэффициенти орқали костюмбоп тўқималарнинг  ҳаво ўтказувчанлигини баҳолаш мумкинлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ипнинг нотекислигини камайтириш орқали ип ва тўқима сифатини яхшилаш,  ҳамда турли таркибдаги костюмбоп тўқималарни лойиҳалаш асосида:
якка пахта ипларининг нотекислигини бартараф этиш ва сифат кўрсаткичларини ошириш мақсадида пилталаш машинасида янги чўзиш асбобидаги цилиндрлар такомиллаштирилиб Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (“Пилталаш машинасида толалар паралеллашини ва текисланишини ошириш учун чўзиш мосламаси”, FAP №01306). Натижада, ипнинг нотекислиги 30% га камайишига эришилган;
нотекислиги камайтирилган иплардан турли таркибли костюмбоп тўқимани лойиҳалаш Бухоро вилоятидаги “ARK EKO TEKSTIL” МЧЖ, “Deluxe Fabric” МЧЖ корхоналарида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 22 июндаги 04/18-1589-сон маълумотномаси). Натижада, сифат кўрсаткичи 9-15% га яхшиланиши, юқори сифатли ва янги ассортиментдаги тўқималарни тезкор усулда лойиҳалаш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish