Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Илхом Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Цеолит жинсли тўлдирувчили комплекс-модификацияланган бетонлар», 05.09.05–Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/T1875.
Илмий раҳбар: Адилходжаев Анвар Ишанович,техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Бахриддин Баратович,техника фанлари доктори, профессор; Газиев Учкун Абдуллаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади механик фаоллаштирилган цеолит тоғ жинси ва самарали суперпластификаторларни комплекс қўллаш йўли билан М400 портландцементи асосида эксплуатацион хоссалари яхшиланган юқори мустаҳкам бетон олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
цеолит тоғ жинсини юқори фаоллигини ҳисобга олган ҳолда юқори мутаҳкам бетонларни олиш учун минерал қўшимча сифатида қўллаш имконияти асосланган;
цемент бетонларининг технологик ва эксплуатацион хоссаларига цеолит тоғ жинси ва суперпластификаторнинг модификациялаш таъсири қонуниятлари аниқланган;
цеолит тоғ жинси ва суперпластификатор билан модификацияланган цемент тоши структурасининг шаклланиш механизми аниқланган;
комплекс модификацияланган цемент тошида структуранинг яхшиланиши ва ғоваклиликни камайиши ҳисобига физик-механик хоссаларини сезиларли ўсишига олиб келгани аниқланган;
бетон мустаҳкамлигини унинг ташкил этувчилари ва технологик омилларига боғлиқлигини ифодаловчи математик моделлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Цеолит жинсли микротўлдиргичли комплекс модификацияланган бетонларни яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
супелпластификатор ва цеолит тоғ жинсидан фойдаланиб комплекс-модификацияланган бетонларнинг оптимал таркиблари “GEO BETON TRUST” МЧЖ корхонасида жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг2020йил 4сентябрдаги01/2945-20-сонмаълумотномаси). Натижада, цемент сарфини 1,3 баравар камайтириш, мустаҳкамликни 8-12 % га, совуқбардошликни 1,1-1,6 баробар, сув ўтказмасликни эса бир маркага ошириш имконини берган;
комплекс қўшимчали бетонларнинг таркиби ва хоссаларини оптималлаштириш дастури “Программа оптимизации состава тяжелого бетона с комплексной добавкой” “GEO BETON TRUST” МЧЖ корхонасида бетонларнинг оптимал таркибларини лойиҳалашда жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг2020йил 4сентябрдаги01/2945-20-сонмаълумотномаси). Натижада,В27,5; В30 ва В50 синфли бетонларнинг оптимал таркибларини аниқлаш вақти, материал ва меҳнат сарфларини 20%га камайтириш имконияратилган;
комплекс қўшимчали бетон қоришмаларини тайёрлаш учун технологик йўриқнома “Технологическая инструкцияпо производству стоек железобетонных предварительно напряженных воздушных линий электропередачи стендового безопалубочного формования из бетона с минеральным наполнителем и суперпластификатором длиной до 11,0м (ТИ-20182894-12:2020) “GEO BETON TRUST” МЧЖ корхонасида жорий қилинган («Ўзбекистонтемирйўллари» АЖнинг2020йил4сентябрдаги01/2945-20-сонмаълумотномаси). Натижада, 447 млн. сўмлик иқтисодий самара олиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish