Sayt test rejimida ishlamoqda

Матёқубов Ҳикматжон Шуҳратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электр ўтказувчан полимерларда заряд ташувчилар динамикасини моделлаштириш”, 01.04.06 – Полимерлар  физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/FM138. 
Илмий раҳбар: Матрасулов Даврон Уринович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSс.02/30.12.2019.К/FМ/Т.36.01.
Расмий оппонентлар: Нургалиев Илнар Накипович, физика-математика фанлари доктори; Явидов Бахром Янгибаевич, физика-математика фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўтказувчан полимерларда зарядланган солитонлар, экситонлар ва поляронлар динамикасини моделлаштириш ва ушбу жараёнларни бошқариш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
илк бор тармоқланган ўтказувчан полимерларда зарядланган солитонлар транспортини тавсифловчи модель таклиф қилинган;
тармоқланган ўтказувчан полимерларда зарядланган солитонларнинг мобиллик характеристикалари ҳисобланган;
полимернинг тармоқланиш нуқталари орқали зарядланган солитонларнинг қайтмасдан ўтиши учун шартлар аниқланган;
тармоқланган ўтказувчан полимерларда экситонлар динамикасини тавсифловчи модель таклиф қилинган;
тармоқланиш тугунларида экситонларнинг тескари сочилишининг мавжуд эмаслигини таъминловчи шартлар олинган;
тармоқланиш тугунларида экситонларнинг мобиллик характеристикалари  ҳисобланган; 
тармоқланган полимерларда Су-Шиффер-Хигер моделининг умумлаштирилган тури таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўтказувчан полимерларда зарядланган солитонлар, экситонлар ва поляронлар динамикасини моделлаштириш ва ушбу жараёнларни бошқариш услубларини ишлаб чиқиш асосида:
ишлаб чиқилган тармоқланган тизимлар SSH-модели БФ2-022 рақамли «Тармоқланган углерод наноструктураларида квант транспорти» лойиҳасида паст ўлчамли тармоқланган углерод нанотизимларида квазизарраларнинг квант транспорти характеристикаларини ҳисоблашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Физика Жамиятининг 2020 йил 15 июндаги 3/02-10-сон маълумотномаси). Натижада, паст ўлчамли тармоқланган квант материалларида квази-зарралар транспортини  бошқариш масаласини ечиш  имконини берган;
тармоқланган фотовольтаик полимерларда экситон транспорти модели ўтказувчан полимерлар асосида яратилган юпқа пленкали органик қуёш элементлари конверсион самарадорлиги бўйича ҳисоблар қуёш элементлари конверсион самарадорлигини ошириш ва уларнинг функционал хусусиятларини оптималлаштиришда фойдаланилган (Вуппертал университетининг (Германия) 2020 йил 20 июндаги маълумотномаси). Натижада, мазкур моделни қўллаш органик электрон ускуналарда ва қуёш элементларида пайдо бўладиган тармоқланган полимерларда экситон транспортини бошқариш масаласини ечиш ва қуёш элементларининг конверсион самарадорлигини ошириш имкониятини берган;
ишлаб чиқилган тармоқланган полимерларда зарядланган солитонлар транспорти модели органик электрон жиҳозалар ва материаллар функционал хусусиатларини оптималлаштириш орқали уларнинг ресурс-тежамикорлигини таъминлашга эришишга жорий қилиш истиқболи кўрсатилган (Вьюрзбург университетининг (Германия) 2020 йил 18 мартдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши тармоқланган Жосефсон контакларида квант процессорлари моделини экспериментал амалга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish