Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Нодир Шапулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълим жараёнида ўқувчиларнинг математик қобилиятларини ривожлантириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1101.
Илмий раҳбар: Маматов Машрабжон Шахабутдинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Мирсабуров Мирахмат, физика-математика фанлари доктори, профессор; Махмудова Дилфуза Мелиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим жараёнида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг математик қобилиятларини интерфаол методлар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда математик билим, кўникма ва малакаларни самарали ривожлантиришнинг методик таъминоти (тест топшириқлари, масала ва машқлар) табиий-илмий саводхонлик даражасига қўйиладиган талаблар (идрок этиш, тушунча ва тасаввур, фикрлаш, диққат, математик хотира, анализ ва синтез, умумлаштириш, абстрактлаштириш ва конкретлаштириш, классификациялаш, хулоса чиқариш) асосида ишлаб чиқилган;
ўқувчиларнинг математик қобилиятларини ривожлантирувчи махсус масалаларни танлаш методикаси ёшга мос ўқув материаллари узвийлигини таъминлашда математик қобилиятларни ривожлантирувчи (креативлик, интуиция, диққат, анализ ва синтез қила олиш, таққослай олиш, масала ечимига олиб келадиган жараёнлар кетма-кетлиги занжирини мантиқий қура олиш, математик хотира, умумлаштира билиш, фазовий тасаввур қилиш, классификациялаш, абстрактлаштириш, конкретлаштира олиш) компонентлар интерфаол  методлар асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда математик билимларни амалиётда қўллашнинг самарали ривожлантиришига қаратилган креатив фикрлашга ундовчи дастурий воситалар ўқувчиларнинг математик қобилиятларини ривожлантириш даражасига қўйиладиган талаблар (англаш, тушуниш, амалиётга татбиқ этиш) асосида ишлаб чиқилган; 
«Математика»     фанини ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти “Брейншторминг”, “Инсерт”, “Веб-квест” методига йўналтирилган математик қобилият -  » компонентларининг ўқув жараёнига таъсири тузилмасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълим жараёнида ўқувчиларнинг математик қобилиятларини ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
мантиқий масалаларнинг математикага оид билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда математик қобилиятларни ривожлантирувчи компонентлар мазмунига оид таклиф ва тавсиялар асосида “Ўқувчи ва талабаларнинг математик қобилиятларини ривожлантириш” номли услубий қўлланмада ўз аксини топган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 октябрдаги 89-06-834-сон маълумотномаси). Натижада математика фанини ўқитишда ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар фаолиятини тўғри ташкил этишнинг методик ёндашувлари таълим жараёнида самарали эканлиги аниқланган; 
ўқувчиларнинг математик қобилиятларини ривожлантирувчи махсус масалаларни танлаш методикаси ёшга мос математик қобилиятларни ривожлантирувчи компонентлар тузилишини, ўқувчиларда математик билим, кўникма ва малакаларни самарали ривожлантиришнинг методик таъминоти математик қобилятини ривожлантириш даражасига қўйиладиган талабларга оид таклифлардан 2012-2016 йилларда бажарилган Ф-4-32 “Сингуляр коэффициентли Геллерстедт тенгламаси учун Трикоми масаласи, силжишли масалалар ва Бицадзе-Самарский масалалари шартларини бир таърифда бирлаштирган масалаларнинг корректлигини ўрганиш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 октябрдаги 89-06-834-сон маълумотномаси). Натижада математика фанини ўқитишда фаннинг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
«Математика» фанини ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти «Брейншторминг», «Инсерт», «Веб-квест» методига йўналтирилган. Математик қобилият - « » компонентларининг ўқув жараёнига таъсири тузилмасига оид таклиф ва тавсияларидан 574099-EPP-1-2016-1-IT-EPPKA2-CBHE-SP “Олий таълим соҳасида потенциални ривожлантириш йўналишидаги PAWER – Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” (2016-2019 й.й.) мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 октябрдаги 89-06-834-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларига «Математика ўқитиш методикаси» фанининг ўқитилиши давомида ўқувчиларнинг математик қобилиятларини ривожлантиришда самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтирган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish