Sayt test rejimida ishlamoqda

Кахаров Қобил Шуҳрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек ва немис нутқий этикетларининг қиёсий тадқиқи», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil.1147.
Илмий раҳбар: Искандарова Шарифа Мадалиевна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Умарходжаев Мухторходжа Ишанходжаевич, филология фанлари доктори, профессор; Ширин Алпанова, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: ўзбек ва немис халқлари нутқий этикетлари, унинг ифода шакллари ва ижтимоий моҳиятини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқий этикетнинг расмий/норасмий шакллари диний-этник, ижтимоий-тарихий меъёрлар орқали асосланган; 
ўзбек ва немис мулоқот жараёнидаги мурожаат шаклларининг қўлланиш даражаси урф-одат, маданият, миллий- меъёрий мезонлар асосида ёритилган; 
ўзбек ва немис тилларидаги сен/сиз шаклларининг мулоқот жараёнидаги меъёрий асослари очиб берилган;
ўзбек ва немис халқлари коммуникация жараёнидаги ёш ҳамда жинс билан алоқадор новербал воситалар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертацияда эришилган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
илмий-тадкикот ишидаги ўзбек халқининг мулоқот жараёнида қўллайдиган нутқий этикетларини намоён этувчи лисоний бирликлар тизимини ифодалаган материалларидан унумли фойдаланиш, умумхалқ тили манбалари, мулоқот меъёрлари, нутқ маданиятига хос луғавий бирликлар яхлит иборалардан фойдаланишга оид назарий қарашлари, амалий тавсиялари ва илмий хулосаларидан 2015-2017 йилларда бажарилган № А-1-099 рақамли «Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти» номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 02 октябрдаги 89-03-3639-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ҳисоботлари услуби қайта кўриб чиқилди ва тушунарлилиги ортди; 
ўзбек тилидаги мурожаат шаклларининг психолингвистик хусусиятларини таҳлил этишда, гендер муносабатли нутқий этикетлар орқали нутқ психолингвистик тусининг ўзгаришидаги ўзига хосликларни аниқлашда, ўзбек нутқий этикетларининг ўзига хос прагматик жиҳатлари нутқни яратиш ва қабул қилишга таъсирини баҳолашда, турли табақа вакилларининг нутқни психологик тусини шакллантиришдаги нутқий этикетлардан фойдаланишдаги ўзига хос жиҳатларини аниқлашда Андижон давлат университетида бажарилган 2015-2017 йилларга мўлжалланган А-1-39 рақамли “Ўзбек амалий психолингвистикасини яратиш дастурини ишлаб чиқиш” номли давлат амалий-тадқиқот лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 сентябрдаги 89-03-3464-сон маълумотномаси). Натижада нутқий этикет билан боғлиқ масалаларнинг назарий тадқиқи ва амалий таҳлили мукаммаллаштиришга эришилди;
диссертация иши натижаларидан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2019-2020 йилларда «Очиқ мулоқот», «Долзарб мавзу», «Замондош», «Қадрият», «Маънавият – қалб кўзгуси», «Кун мавзуси», «Фарғона – 24» кўрсатувларида кенг фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 10 сентябрдаги 228-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг таъсирчанлиги, ранг-баранглиги ортган, мазмунан мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish