Sayt test rejimida ishlamoqda

Темирханова Мутабар Жўраевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик маҳсулотлар ҳисоби ва таҳлилининг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Iqt192.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. 
Илмий раҳбар: Уразов Комилжон Бахрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Каримов Неъматилла Фатхуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори; Алиқулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Зиёд Ниязович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туристик маҳсулотлар ҳисоби ва таҳлилининг методологик асосларини такомиллaштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
туроператорлик фаолиятига доир умумишлаб  чиқариш харажатларини ҳисобланган иш ҳақи харажатларига мутаносиб тақсимлаш асосида турмаҳсулот таннархига киритиш ҳамда молиявий натижаларда акс эттириш асосланган; 
туристик маҳсулотлар таннархини туристрларга кўрсатилган хизматлар турлари ва турпакетлар сотиш қийматининг таркибий элементлари бўйича пул бирлигида ҳиcoб-китoблaрнинг янги арифметик қурилмаси (формуласи) ишлаб чиқилган;
туризмда операцион ва молиявий фаолият турлари бўйича ахборотларни умумлаштиришга қаратилган молиявий натижаларни аниқловчи ишчи cчётлaрни қўллаш орқали уларни бухгaлтeрия ҳиcoбидa aкc эттириш уcлуби такомиллаштирилган;
туризм корхоналарида самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида молиявий натижалар тўғрисидаги сегментар ҳисоботнинг янги шакли ишлаб чиқилган;
"Харажатлар-махсулот-фойда модели" бўйича туристик маҳсулотлар зарарсизлиги ҳамда уларни таҳлилида молиявий леверажни баҳолаш тартиби “Директ-костинг” ва “Стандарт-кост” тизимларида шакллантирилган алгоритмларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Туристик маҳсулотлар ҳисоби ва таҳлилининг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
туроператорлик фаолиятига доир умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобланган иш ҳақи харажатларига мутаносиб тақсимлаш асосида турмаҳсулот таннархига киритиш ҳамда молиявий натижаларда акс эттириш бўйича  таклиф Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан туристик ташкилотларда ички сегментар ҳисоб ва ҳисоботни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитасининг 2019 йил 19 апрелдаги 02-22/3018-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2019 йил 29 апрелдаги 2/1128-сон маълумотномаси). Олинган натижа туризм корхоналарида харажатларни тўғри туркумлаш, турпакетлар таннархини тўғри аниқлашга ҳизмат қилган;
туристик маҳсулотлар таннархини туристрларга кўрсатилган хизматлар турлари ва турпакетлар сотиш қийматининг таркибий элементлари бўйича пул бирлигида ҳиcoб-китoблaрнинг янги арифметик қурилмаси (формула) бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан туризм корхоналарида ҳисоб сиёсатини такомиллаштиришда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан бухгалтерия ҳисобида “Туризм корхоналари учун харажатларни режалаштириш, ҳисобга олиш ҳамда молиявий натижаларини шакллантириш тартиби тўғрисида  Низом” ишлаб чиқилган ва қўллаш орқали амалиётда услубий қўлланмаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитасининг 2019 йил 19 апрелдаги 02-22/3018-сон, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2019 йил 29 апрелдаги 2/1128-сон, Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2019 йил 17 апрелдаги 70-сон маълумотномалари). Натижада, туристик корхоналарда махсулот таннархини ҳисобга олиш тартибини такомиллашуви ва туристик маҳсулотлар таннархига киритиладиган харажатларни туркумлаш имконияти яратилган;
туризмда операцион ва молиявий фаолият турлари бўйича ахборотларни умумлаштиришга қаратилган молиявий натижаларни аниқловчи ишчи cчётлaрни қўллаш орқали уларни бухгaлтeрия ҳиcoбидa aкc эттириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан “Туризм корхоналари учун харажатларни режалаштириш, ҳисобга олиш ҳамда молиявий натижаларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом” ишлаб чиқилган ва қўллаш орқали амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитасининг 2019 йил 19 апрелдаги 02-22/3018-сон, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2019 йил 29 апрелдаги 2/1128-сон маълумотномалари). Натижада, ушбу кўрсаткичлар бўйича молиявий ҳисоботларни МҲХСлар талаблари асосида такомиллаштиришга эришилган;
туризм корхоналарида самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида молиявий натижалар тўғрисидаги сегментар ҳисоботнинг янги шаклини ишлаб чиқиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан молиявий натижаларни шакллантиришда ички сегментар ҳисоботни такомиллаштириш юзасидан амалий тавсия ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан даромадларни шакллантириш ва соф фойдани аниқлаш тартибини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича таклифларни оптималлаштиришда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитасининг 2019 йил 19 апрелдаги 02-22/3018-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2019 йил 29 апрелдаги 2/1128-сон маълумотномаси). Натижада, корхона молиявий фаолият бўйича ўз даромадлари ҳажмини оширган, туризм корхоналарида ҳар бир туристлар гуруҳига белгиланган харажатларни аниқ ҳисоблаб, калькуляция моддалари орқали, соф фойдани аниқлаш тартиби соддалашган ва молиявий ҳисобот кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар олиш имконияти яратилган;
"Харажатлар-махсулот-фойда модели" бўйича туристик маҳсулотлар зарарсизлиги ҳамда уларнинг таҳлилида молиявий леверажни баҳолаш тартиби “Директ-костинг” ва “Стандарт-кост” тизимларида шакллантирилган алгоритмларни киритиш асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Автомобиль транспорти агентлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан молиявий ҳисоботларни тузишда алгоритмлардан фойдаланилган амалиётга жoрий этилгaн (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти агентлигининг 2018 йил 17 августдаги 3/2850-сон, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитасининг 2019 йил 19 апрелдаги 02-22/3018-сон, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2019 йил 29 апрелдаги 2/1128-сон маълумотномалари). Натижада, CVP модели асосида туристик компаниянинг зарарсизлик нуқтаси, хавфсизлик даражаси, тушум ва фойда кўрсаткичларининг турли ўсиш даражаларидаги нисбатларини (операцион дастакни) баҳолаш ва таҳлил қилиш натижалари амалиётда фойда кўрсаткичларини 2021-2023 йиллар учун прогнозлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish