Sayt test rejimida ishlamoqda

Рафикова Муаттар Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак божхона хизмати органи ходимларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида ҳуқуқий маданиятни такомиллаштириш методикаси”, 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped1037.
Илмий раҳбар: Халилова Шахноза Турғуновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар  таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини  қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар  таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини  қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Баҳодир Собирович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак божхона хизмати органи ходимларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида ҳуқуқий маданиятни такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак божхона хизмати органи ходимларини касбий фаолиятга тайёрлаш сифатини таъминлашда ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришнинг ижтимоий, педагогик-психологик, диогностик функцияларини белгилаш орқали ҳуқуқий маданиятни такомиллаштириш босқичлари асосланган; 
бўлажак божхона хизмати органи ходимларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг мазмуний-методик, технологик ва натижавийлик компонентлари яхлитлиги ҳамда алоқадорлигини таъминлаш орқали ҳуқуқий маданиятни такомиллаштириш методикаси ишлаб чиқилган;
“Бўлажак божхона хизмати ходимларининг ҳуқуқий маданияти” махсус курсининг ўқув дастури мазмуни курсантларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш мақсадида махсус курсларни ташкил қилиш зарурлигини асослаш орқали оптималлаштирилган; 
курсантларнинг касбий маданиятини ривожлантиришда ижтимоий ва умуммаданий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган “Казус”, “Кейс-стади”, “Мантиқий чалкаш занжир” инновацион технологияларини касбий фанларини ўқитишда қўллаш орқали касбий фаолиятга тайёрлашнинг ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак божхона хизмати органи ходимларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида ҳуқуқий маданиятни такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” 2019 йил 29 апрелдаги 365-сонли Қарорининг 3-банди талаби юзасидан амалдаги ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан берилган таклифлардан Божхона институтига ўқишга кириш тартибидаги Низомда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 5 июлдаги 05/13-05528-сон ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 89-03-3842-сон маълумотномалари). Мазкур таклифлар бўлажак божхона хизмати ходимларининг касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
“Казус”, “Кейс-стади”, “Мантиқий чалкаш занжир” инновацион технологияларини қўллаш орқали курсантларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишга оид таклиф ва тавсиялардан 5230500-Божхона иши ва 5240100-Юриспруденция (Иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналишлари учун “Бўлажак божхона хизмати ходимларининг ҳуқуқий маданияти” махсус курсининг ўқув дастури ҳамда ўқув-услубий таъминоти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 89-03-3842-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар “Бўлажак божхона хизмати ходимларининг ҳуқуқий маданияти” махсус курсининг ўқитиш сифатини ошириш натижасида курсантларда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга хизмат қилган;
бўлажак божхона хизмати органи ходимларини ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш орқали касбий тайёргарлик даражасини оширишнинг назарий ва амалий, педагогик шарт-шароитлари, мазмуни, шакл ва методларини аниқлашга доир тавсиялари ва ишланмалари “Божхона органи ходимларининг ҳуқуқий маданияти” ўқув методик таъминотининг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 89-03-3842-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий таъминот бўлажак божхона хизмати ходимларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ўқув дастурлари, ўқув-методик қўлланмалар, электрон ва бошқа воситаларнинг методик аппаратини такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish