Sayt test rejimida ishlamoqda

Аъзамов Темур Нарзуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация  мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дискрет ўзгарувчан кирувчи параметрли объектларни вазиятли бошқариш алгоритмлари», 05.01.02 – Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/T442. 
Илмий раҳбар: Якубов Мақсадхон Султаниязович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Саидов Абдусобиржон Абдурахмонович, техника фанлари доктори, Тухтаназаров Дилмурод, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дискрет ўзгарувчан кирувчи параметрли объектларни вазиятли бошқариш алгоритмлари ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
дискрет ўзгарувчан кирувчи параметрли объектларнинг ўзига хос хусусиятлари, ишлов берилаётган хом ашёнинг таркибий ўзгаришларини турлилигини инобатга олган ҳолда вазиятли бошқариш усуллари ва алгоритмларини такомиллаштиришнинг ёндошувлари шакллантирилган; 
дискрет ўзгарувчан кирувчи параметрли объектларнинг технологик хусусиятлари, физик ва кимёвий ўзгаришлари, информатив параметрларни саралаш асосида вазиятли бошқарув тизимини модел ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
дискрет ўзгарувчан кирувчи параметрли керамик қурилиш материалларини куйдириш ва қуритиш кўрсаткичлари мезонларини шакллантириш, маҳсулот сифат кўрсаткичларини белгиловчи факторларни таснифлаш асосида объектларнинг вазиятли бошқариш алгоритми ва модели ишлаб чиқилган; 
дискрет ўзгарувчан кирувчи параметрли объектларда керамик материалларини куйдириш ва қуритиш жараёнларини оптималлаштириш мезонларига мос бошқарув ва печнинг ҳарорат режимини ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган; 
тунелли печда ғишт маҳсулотларини куйдириш ва қуритиш жараёнларини вазиятли бошқариш ва башоратлаш моделлари, дастурий мажмуаси асосида ўзгарувчан кирувчи параметрлар хусусиятларига мувофиқ вазиятли бошқариш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Дискрет ўзгарувчан кирувчи параметрли объектларда керамик қурилиш материалларини куйдириш ва қуритиш жараёнларини оптималлаштириш ва печнинг ҳарорат режимини бошқариш мақсадида яратилган усул, математик модел, дастурий мажмуа ва алгоритмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дискрет ўзгарувчан кирувчи параметрли объектларда керамик қурилиш материалларини куйдириш ва қуритиш жараёнларини моделлари ва вазиятли бошқариш усуллари ва маълумотлар базасини мувофиқлаштиришнинг дастурий воситаси  Фарғона вилояти «Шурсув ғишт заводи» МЧЖга жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 3 декабрдаги 33-8/8553-сон маълумотномаси). Натижада, керамик маҳсулотларини ишлаб чиқиш жараёнида етказилиши мумкин бўлган эҳтимолий техник ва иқтисодий зарар миқдорини 1.18 баробарга камайтириш имконини берган;
керамик қурилиш материалларини куйдириш ва қуритиш жараёнларини бошқариш алгоритм ва усуллари, печнинг тузилмавий ҳусусиятларига мувофиқ иссиқлик узатиш коэффициентлари ҳарорат режимини ҳисоблашнинг дастурий воситаси Самарқанд вилояти «Азиза Кредо Макс» МЧЖга жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 3 декабрдаги 33-8/8553-сон маълумотномаси).  Натижада, керамик маҳсулотларни куйдириш ва қуритиш жараёнлари, ахборот ресурслари оқими ва бошқарув тизими фаолиятини мувофиқлаштириш техник ва иқтисодий зарар миқдорини 1,21 баробарга камайтириш имконини берган;
турли физик ва кимёвий ҳусусиятларга ва шаклларга эга бўлган керамик қурилиш материалларини ишлаб чиқариш жараёнларини  башоратлаш моделлари ва вазиятли бошқариш усуллари Самарқанд вилояти «Сифат Ғишт Қурилиш» МЧЖга жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 3 декабрдаги 33-8/8553-сон маълумотномаси). Натижада, турли таркибли керамик қурилиш материалларини туннелли печларда куйдириш ва қуритиш жараёнларида  вагонларнинг ҳаракат тезлиги ва печ ҳарорати режимини мувофиқлаштириш, ёқилғи сарф харажатини тежаш корхонанинг йиллик соф фойда миқдорини 1,18 баробарга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish