Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламбекова Шахида Анваровнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Септик эндокардит билан хасталанган беморларда сунъий қон айланиш шароитида қоннинг ультрафильтрацияси”, 14.00.34 – Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib524.
Илмий раҳбар: Алиев Шерзод  Махмудович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муасса номи: Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хиругия илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муасса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хиругия илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Асамов Равшан Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мансуров Аброл Амирджанович тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: септик эндокардит билан хасталанган беморларда, сунъий қон айланиш шароитида, қон ультрафильтрацияси усулларини қўллаш орқали жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир буйрак етишмовчилигини башорат қилувчи кўрсаткичлар  аниқланди ва шу асосда сунъий қон айланиш шароитида септик эндокардитни жарроҳлик усулида даволашдаги асоратларнинг башорати ва клиник кечишининг оғирлик даражасини баҳоловчи математик модел ишлаб чиқилган;
сунъий қон айланиш жараёнида қўлланиладиган мувозанатли ультрафильтрация, қоннинг кислота-ишқор мувозанатини компенсацион механизми барқарорлигини таъминлаши, шунингдек, септик эндокардит билан хасталанган беморларда юрак жарроҳлик операцияларидан кейин буйраклар функцияси бузилишини олдини олиши аниқланган;
буйракнинг ўткир шикастланиш хавфини юзага келиши, сунъий қон айланиш жараёнининг давомийлигига ва гипертермияни динамик ошиш даражасига тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлиги исботланган;
мувозанатланган ультрафильтрациядан узоқ муддатли сунъий қон айланиш жараёнида (>120дақиқа), дастлабки гломеруляр фильтрация даражаси паст бўлганда (<60 мл/дақиқа), протеинурияда (>30 мг) ва чап қоринча диастолик ҳажми юқори бўлган ҳолатларда (>200мл) фойдаланиш кераклиги аниқланган;
септик эндокардит билан хасталанган беморларда буйрак дисфункциясининг клиник ва лаборатор ўзгаришлари намоён бўлганда, сунъий қон айланиш жараёнида гипертермик реперфузия амалиётини ўтказиш керак эмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Септик эндокардит билан хасталанган беморларни жарроҳлик йўли билан даволашда қон ультрафильтрациясини қўллаш самарадорлигини баҳолаш ва илмий тадқиқот натижалари асосида:
"Юрак жарроҳлигида сунъий қон айланиш шароитида қон ультрафильтрацияси усулини танлаш" услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 19 октябрдаги 8н-з/121-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар септик эндокардит билан хасталанган беморларни жарроҳлик йўли билан даволашда, сунъий қон айланиш натижаларини яхшилаш имконини берган; 
“Септик эндокардит билан касалланган беморларда сунъий қон айланиш жараёнида қонни ультрафильтрация усулини танлаш учун дастур" ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 19 октябрдаги 8н-з/121-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган дастур, буйрак дисфункцияси билан асоратланган, септик эндокардит билан хасталанган беморларда сунъий қон айланиш жараёнини тактик жиҳатларини такомиллаштиришга имкон берган; 
“Сунъий қон айланиш шароитида, орттирилган юрак нуқсони билан касалланган беморларни хирургик даволашда, касалликни оғирлик даражасини баҳолаш ва асоратларни башорат қилиш учун дастур” ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 19 октябрдаги 8н-з/121-сон маълумотномаси). Тақдим этилган дастур, септик эндокардит билан хасталанган беморда, операциядан кейин юзага келишиши мумкин бўлган буйрак дисфункцияси асоратларини олдиндан башорат қилиш имконини берган;
септик эндокардит билан хасталанган беморларни жарроҳлик йўли билан даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, «Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия тиббиёт маркази» давлат муассасасининг сунъий қон айланиш бўлимида амалиётга жорий қилинди, шунингдек, Наманган вилоят кардиология маркази юрак-қон томир хирургияси бўлими ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг кардиохирургия бўлимида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 19 октябрдаги 8н-з/121-сон маълумотномаси) тадбиқ этилди. Таклиф этилган тавсиялар сунъий қон айланиш жараёнини такомиллаштириш ва септик эндокардит билан касалланган беморларда операциядан кейинги даврда юзага келувчи асоратлар ҳавфини камайтириб, жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish