Бобаев Улугбек Насировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўпканинг видеоторакоскопик аралашувларида гемо- ва аэростаз технологияларни такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1280.
Илмий раҳбар: Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия тиббиёт маркази ва Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Беркинов Улугбек Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: видеоторакоскопик амалиётларни бажаришда турғун гемо- ва аэростазга эришиш учун махаллий биомослашувчан имплантатларнинг янги шаклларини яратиш ва клиник амалиётга тадбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта клиник-тажрибавий тадқиқотларда ўпка видеоторакоскопик жаррохлигида паренхиматоз қон кетиш ва пневмореяни бартараф этишхамда қайталанишини олдини олиш учун гель кўринишидаги махаллий биомослашувчан композицион материал қўлланилган;
гелли композиция биомослашувчан имплантатлар учун асосий хусусиятлари ва тиббий-биологик талаблари, хусусан, техник (адгезия, механик мустахкамлик, лизис) ва клиник кўрсаткичлари (аэро- ва гемостатик самара сифати) бўйича мавжуд имплантантдан қолишмаслиги тажрибада асосланган;
морфологик тадқиқот натижалари асосида, гель кўринишидаги ушбу таклиф этилган имплантатнинг ишлаб чиқилган шакли ўпка тўқимаси жарохат юзасига герметик ёпишиши ва тажриба хайвонларида токсик, қитиқловчи ва аллергик ножўя реакциялар кузатилмаслиги билан қўллашда хавфсизлиги аниқланган;
гель кўринишидаги композицион материални махаллий аппликацияси, текис компрессияси ва адгезиясини таъминловчи етказувчи ускунадан фойдаланишни таклиф этиш йўли билан ўпка тўқимаси жарохатларида аэро- ва гемостаз бузилишларини видеоторакоскопик даволаш усули ишлаб чиқилган;
ўпка тўқимаси жарохат дефекти ўлчамига кўра, хамда қўл ёрдамида ёки ускуна билан тикишдан сўнг тўлиқ герметикликка эришишни инобатга олган холда, клиник амалиётда видеоторакоскопик амалиётларни ўтказишда "Гепроцел" гелини қўллаш имкониятлари очилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Видеоторакоскопик амалиётларда гемо- ва аэростаз самарадорлигини мукаммаллаштириш бўйича бажарилган илмий тадқиқот натижаларига асосида:
«Ўпкалардаги видеоторакоскопик амалиётларда гемо- ва аэростатик воситаларнинг аппликацияси усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 8н-з/128-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ташрихдан кейинги асоратлар сонини, плевра бўшлиғини дренажлаш ва реабилитация муддатининг аниқ қисқартириш имконини берган;
видеоторакоскопик амалиётларда аэро- ва гемостаз бузилишларни даволаш учун композицион материал аппликацияси учун етказувчи ускуна тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 8н-з/128-сон маълумотномаси). Ушбу ускунани қўллаш ўпка тўқимасининг шикастланган юзасида гель кўринишидаги композицион материал махаллий аппликацияси, текис компрессияси ва адгезиясини таъминлаган;
видеоторакоскопик амалиётлардаги гемо- ва аэростаз самарадорлигини мукаммаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, хусусан, “Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази”, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали ва Андижон давлат тиббиёт институти Клиникасининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 8н-з/128-сон маълумотномаси). Гель кўринишидаги композицион материалнинг махаллий аппликацияси билан бирга таклиф этилган етказувчи ускуна воситасида ўпка тўқимасининг жарохатларида юзага келадиган аэро- ва гемостаз бузилишларни видеоторакоскопик даволашнинг тадбиқ этилган усули ташрихдан кейинги даврдаги аэро- ва гемостаз бузилишлар сонини 17,3% дан 3,0% га, плевра бўшлиғини узоқ муддатли дренажлаш муддатини 19,2% дан 6,1% га қисқартиришга ва шунга мос равишда, асоратсиз беморлар сонини 82,7% дан 97,0% га ошириш имконини берган.