Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедиев Тохир Махмудовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спинал дизрафияли болаларда гидроцефалияни хирургик даволаш», 14.00.28 – Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Tib728.
Илмий раҳбар: тиббиёт фанлари доктори, профессор Кариев Гайрат Маратович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc 04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Чмутин Геннадий Егорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худойбердиев Кобил Турсунович, тиббиёт фанлари  доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: спинал дизрафия ва ёндош гидроцефалияли бемор болаларни даволаш натижаларини ташхисотни ва асосланган босқичли даволашни такомиллаштириш орқали яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ривожланиш механизмларининг таҳлили, клиник ва нейровизуализацион белгиларнинг систематизацияси асосида гидроцефалияни зўрайиши, ликворея ва чурра қопини ўраб турган тўқималарини ёрилиш хавфини ҳисобга олган ҳолда спинал дизрафизмни жаррохлик даволаш босқичлари асослаб берилган;
калла ичи асоратлари ва дисфункциялар ривожида ликворшунтлаш тизимлари параметрларининг аҳамияти, шу жумладан уни хисобга олмаслик натижасида шунт ревизияси амалиётини бажариш ва чурра қопини ўраб турган тўқималарни нейротрофик ўзгаришлари эҳтимоли ортиши исботланган; 
спинал дизрафизмли бемор болаларда гидроцефалия даражаси ва динамикасини баҳолашда хамда даволаш сифатини назоратида таклиф этилган нейровизуализацион краниовентрикуляр тавсифларнинг аҳамияти исботланган; 
биринчи марта спинал дизрафизм ва ёндош гидроцефалия клиник кўринишларининг интеллектуал таҳлили технологиялари қўлланилган, улар ёрдамида хамда белгиланган ахборотбардор мезонлар асосида ташхисот, асосланган даволаш усули ва натижаларни башоратлаш дастур комплекслари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Спинал дизрафизм ва ёндош гидроцефалияли бемор болаларни жаррохлик даволаш оптимизацияси бўйича бажарилган илмий ишнинг натижалари асосида: 
«Спинал дизрафизм ва гидроцефалияли болаларни ташхислаш ва даволашда компьютер дастурлари» услубий тавсияномалари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосаси 8 н-р/405, 10 октябрь 2019 йил). Олинган натижалар спинал дизрафизм ва ёндош гидроцефалияли бемор болаларда асосланган даволаш тактикаси ва унинг кетма-кетлигини танлаш имконини берган. Спинал дизрафизмли болаларда гидроцефалияни даволашда шунт тизимини танлаш учун  индивидуал услуб таклиф этилган, унинг ёрдамида жаррохлик амалиётидан кейинги гипо- ёки гипердренаж кўринишидаги ва чурра қопи нейротрофик бузилишлари каби асоратлар хавфини ишонарли пасайишига эришилган;
герниотомия жаррохлик амалиётини бажариш учун «Яра кенгайтиргич» ишлаб чиқилган (фойдали модель № FAP 01338), унинг ёрдамида юмшоқ тўқималар травматизацияси камайиб, жаррохлик майдони кўриниши яхшиланган;
Спинал дизрафизм ва ёндош гидроцефалияли бемор болаларни ташхислаш ва даволаш бўйича бажарилган илмий ишнинг натижалари Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Сурхондарё ва Хоразм вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8 н-д/329 27 декабрь 2019 йилдаги хулосаси). 
Гидроцефалияли спинал дизрафизм мавжуд бемор болаларда аниқланган ташхисот мезонларини ҳисобга олиб бажарилган комплекс ташхисот ва дифференцирланган даволаш, даволашнинг нохуш натижаларини 2,7 мартага камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish