Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Мурод Махмаражаб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Поливинилхлорид пластикат асосидаги янги ионитларнинг физик-кимёвий хоссалари», 02.00.04 – Физик кимё, 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/K.146. 
Илмий раҳбарлар: Мухамедиев Мухтаржан Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Бекчанов Даврон Жумазарович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор; Тробов Хамза Турсунович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: поливинилхлорид асосида янги сульфокатионит олиниш жараёнини ва хоссаларини физик-кимёвий жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гранулаланган пластикат поливинилхлоридни олтингугурт ва кальций полисульфид иштирокида модификациялашнинг кинетик параметрлари аниқланган ва мақбул шароитлари топилган;
таркибида олтингугурт тутган полимер материални сульфид гуруҳларини сульфо гуруҳгача оксидлаб сульфокатионит олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
олинган сульфокатионитнинг физик-кимёвий хоссаларини текшириш орқали юқори сорбцион хоссага, термик ва механик барқарорликка эга эканлиги аниқланган ҳамда сульфокатионит хоссалари саноат миқёсида қўлланиладиган КУ-2-8 катионитига яқин эканлиги исботланган;
сульфокатионитларга кальций (II), магний (II) ва мис (II) ионлари ионлари ютилишининг кинетик ҳамда термодинамик параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Поливинилхлорид пластикати асосидаги янги сульфокатионитни физик-кимёвий хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
технологик эритмаларни тозалаш усули «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖда амалиётга жорий қилинган («MAXAM-CHIRCHIQ» АЖнинг 2020 йил 13 февралдаги 19-15/09А-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувлардан металл ионларни ажратиб олувчи мини ускуна яратиш имконини берган;
синтез қилинган сульфокатионит «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖда амалиётга жорий қилинган («MAXAM-CHIRCHIQ» АЖнинг 2020 йил 13 февралдаги 19-15/09А-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувлар таркибидаги оралиқ металл мис (II), темир (III), никель (II) ва хром (III) ионларнини миқдорини 10% гача камайтириш имконини берган;
поливинилхлорид асосида олинган сульфокатионит ИОТ-2017-7-4 рақамли «Сорбентлар асосидаги термик барқарор тузлардан, газларни тозалашда қўлланиладиган, метилдиэтаноламинни тозаловчи фильтр элемент» мавзусидаги лойиҳада газларни тозалашда қўлланадиган метилдиэтаноламинни ифлослантирувчи термик барқарор тузларнинг термик барқарор тузлардан тозалашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2585-сон маълумотномаси). Натижада, метилдиэтаноламинни тозалаш ва уни қайта ишлатиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish