Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишметов Азад Янгибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Топологик фазолардаги идемпотент эҳтимоллик ўлчовлари фазосининг геометрик ва топологик хоссалари», 01.01.04 – Геометрия ва топология (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/FM310.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.FM.01.01.
Илмий раҳбар: Заитов Адилбек, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Расмий оппонентлар: Нарманов Абдигаппар Якубович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Джаббаров Гайратбай Фархадович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади топологик фазолардаги идемпотент эҳтимоллик ўлчовлари фазоларининг геометрик ва топологик хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
берилган X компакт учун I(X) идемпотент эҳтимоллик ўлчовлари фазонинг чекли элтувчили идемпотент эҳтимоллик ўлчовларидан иборат қисм фазоси ажратилган ва бу қисмфазо берилган X компактни ретракт сифатида сақлаши ўрнатилган;
ажратилган бу чекли элтувчили идемпотент эҳтимоллик ўлчовлари фазоси фақат ва фақат X фазо ANR-компакт бўлсагина ANR-фазо бўлиши ўрнатилган;
ажратилган бу чекли элтувчили идемпотент эҳтимоллик ўлчовлари фазоси ва X фазонинг шейплари тенглиги кўрсатилган;
Comp компакт фазолар ва уларнинг узлуксиз акслантиришлари категориясидаги I функторни Tych Тихонов фазолар ва уларнинг узлуксиз акслантиришлари категориясигача кенгайтмаси – компакт элтувчили идемпотент эҳтимоллик ўлчовлари функтори таклиф қилинган ва бу функтор Тихонов фазоларининг очиқ узлуксиз акслантиришларини сақлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Топологик фазолардаги идемпотент эҳтимоллик ўлчовлари фазосининг геометрик ва топологик хоссаларига оид олинган натижалар асосида:
Тихонов фазолардаги идемпотент эҳтимоллик ўлчовлари фазосининг геометрик ва топологик хоссалари OT-Ф4-42 “Ярим аддитив τ-силлиқ ва Радон функционаллар фазоларининг кардинал ва топологик хоссалари” номли давлат лойиҳасида ярим аддитив τ-силлиқ фазоларининг геометрик ва топологик хоссаларига оид муҳим масалаларни ечишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 октябрдаги 89-03-3914-сон маълумотнома). Натижада, Тихонов фазолари категориясида ҳаракатланувчи ярим аддитив τ-силлиқ функционаллар функторининг топологик, категорик, геометрик ва кардинал хоссаларини тадқиқ қилиш имконини берган;
идемпотент эҳтимоллик ўлчовлари фазосининг геометрик хоссалари, идемпотент ўлчови (Маслов ўлчовлари) тушунчаси иқтисодиётнинг турли соҳаларида ва ПЗ-20170929173 “Ўзбекистонда уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш (Тошкент шаҳри мисолида)” номли лойиҳада уй-жой фонди ўзига хослигидан келиб чиқиб синфлаштиришни геометрик таҳлил қилишга оид масалаларни ечишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 октябрдаги 89-03-3914-сон маълумотнома). Натижада, юзага келган оптималлаштириш ва оптимал бошқариш масалаларини ўрганишда ва уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш муаммоларини ҳал қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish