Sayt test rejimida ishlamoqda

Аминов Хамза Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори самарали икки барабанли тола тозалаш машинаси яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1332.
Илмий раҳбар: Мақсудов Эркин Тўҳтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01.
Расмий оппонентлар: Мадумаров Илхом Дедаханович, техника фанлари доктори, доцент; Эргашев Шариббой Тўланович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тола тозалагич конструкциясини такомиллаштириш асосида унинг тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тола тозалаш жараёнининг самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар сони ва даражасини таҳлил қилиш асосида икки босқичли тола тозалаш технологияси ишлаб чиқилган;
тола тозалаш жараёнида унинг самарадорлиги жараёнга таъсир қилувчи ишчи қисмлар сони ва ўлчамларига боғлиқ эканидан келиб чиқиб, конденсер, таъминлаш тахтачаси ва аррали цилиндрга эга бўлган юқори самарали тола тозалаш агрегати конструкцияси ишлаб чиқилган;
толаларнинг ифлосликдан ажралиш жараёни таҳлили асосида тола тозалагич ишчи органларининг толани чиқинди таркибига ўтиб кетишини бартараф қилувчи рационал параметрлари аниқланган;
толани тозалаш жараёнининг самарадорлигига аррали цилиндрлар сонининг таъсирини ўрганиш асосида икки цилиндрли тола тозалагич конструкцияси ишлаб чиқилган;
тола тозалашда аррали цилиндр аррасининг тишларига илашган тола билан колосник ўртасидаги зарбали таъсир таҳлилига кўра тола тозалагич ишчи органларнинг тозалагич тозалаш самарадорлигини оширишга имкон берадиган асосий ишчи параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Такомиллаштирилган тола тозалагич конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
тўғри оқимли тола тозалагич конструкцияларига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патентлари олинган (“Тола тозалагич”, FAP 01164, 13.12.2016 й.; “Толали материални тозалагич”, FAP 01165, 3.12.2016 й.; “Икки босқичли тўғри оқимли тола тозалагич”, FAP 01170, 04.01.2017 й.). Натижада, толани тозалаш самарадорлигини ошириш ва унинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш имконияти яратилган;
такомиллаштирилган тола тозалагич «Бўка пахта тозалаш» корхонасида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 16 мартдаги 03-18/1064-сон маълумотномаси). Натижада, корхонада ишлаб чиқарилган тола таркибидаги ифлослик ва нуқсонли аралашмаларнинг массавий улуши 1,93% га камайган;
икки цилиндрли тола тозалагич рационал параметрлари «Бўка пахта тозалаш» корхонасида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 16 мартдаги 03-18/1064-сон маълумотномаси). Натижада, қурилманинг тозалаш самарадорлигини 37,7% гача ошишига, толали чиқиндилар миқдорининг 16,8 % гача камайишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish