Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Иродахон Шавкатовнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсимлик ажратмалари асосида яллиғланишга қарши ва тинчлантирувчи таъсирга эга дори воситаларининг технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01–Дори технологияси ва фармацевтика ишларини ташкил этиш (фармацевтика фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Far8.

Илмий маслаҳатчи: Махмуджанова Комила Султановна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, 14.07.2016.Far.21.01.

Расмий оппонентлар: Зайнутдинов Умаржон Насрутдинович, кимё фанлари доктори, профессор;Худойбердиев Маъруф Обидович, техника фанлари доктори;Тўхтаев Хаким Рахмонович, фармацевтика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Дори воситалари тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ўсимлик хомашёларидан яллиғланишга қарши ва тинчлантирувчи таъсирга эга бўлган дори воситалари технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Анжабор илдиз ва илдизпоясидан яллиғланишга ва гипоксияга қарши (Анжабор) тиндирмасининг таркиб ва технологияси ишлаб чиқилган;

яллиғланишга қарши, спазмолитик ва капилляр қон томирларни мустаҳкамловчи таъсирга эга бўлган Анжабор қуруқ экстракти, аскорбин кислота ва фитин сақловчи (Герасфит) драже технологияси ишлаб чиқилган;

илк бор яллиғланишга қарши тозаланган «Мўмиё» ва Анжабор қуруқ экстракти асосида (Мумиёколл) драже технологияси ишлаб чиқилган;

Анжабор қуруқ экстракти ва аскорбин кислота сақловчи (Гераск) драже технологияси ишлаб чиқилган;

илк бор тинчлантирувчи таъсирга эга бўлган мураккаб таркибли ўсимликлардан қуруқ экстракт олинган ва у асосида (Леоглицирфлом) драже технологиялари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Оригинал дори препаратларининг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Леоглицирфлом» қуруқ экстракти (НД 42 Уз-6004-2016) ва «Леоглицирфлом» дражеси меъёрий ҳужжатлари (НД 42 Уз-6005-2016) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланган (Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг 2016 йил 19 октябрдаги №29/09- 2871-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши неврологик касалликларида тинчлантирувчи дори воситасини ишлаб чиқишнинг норматив асосини яратишга хизмат қилган;

«Леоглицирфлом» дражесига (ОПР 00481330-01-16) тажриба саноат ишлаб чиқариш регламенти ишлаб чиқилган (С.Қ. Исломбеков номли «Ўзкимёфарм» АЖнинг 2016 йил 5 октябрдаги 10-сон маълумотномаси; Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг 2016 йил 19 октябрдаги №29/09-2871-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат тинчлантирувчи дори воситасини ишлаб чиқишнинг норматив асосини яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish