Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомов Отабек Нормирзоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чуст-Поп адирлари шароитида айрим фойдали озуқабоп ўсимликлар биоэкологияси», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/В214.
Илмий раҳбар: Рахимова Тўрахон Узақовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.76.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Акрамжон Султанмурадович, биология фанлари доктори, профессор; Махмудов Валижон, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Чуст-Поп  адирларида истиқболли озуқабоп ўсимликлар Salsola orientalis, Bassia prostrata, Krascheninnikovia ewersmanniana ва Artemisia sogdianaни суғорилмайдиган шароитда экиб кўпайтириб, уларнинг биоэкологик хусусиятларини асослашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Salsola orientalis, Bassia prostrata, Krascheninnikovia ewersmanniana ва Artemisia sogdiana ўсимликларининг Чуст адирлари тупроқ - иқлими шароитида биоморфологик, биоэкологик хусусиятлари асосланган;
озуқабоп ўсимликларнинг лаборатория ва дала шароитида уруғлари унувчанлиги аниқланган;
ем-хашак ўсимликларни абиотик омилларга боғлиқ мавсумий маромлари очиб берилган; 
танланган ўсимликларнинг сув режимини асосий кўрсаткичлари ушбу ҳудудда тўлақонли аниқланиб, уларни қурғоқчил муҳитга мосланиш хусусиятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Чуст-Поп адирлари шароитида айрим фойдали озуқабоп ўсимликлар биоэкологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Salsola orientalis S. G. Gmel. - кейреук, Bassia prostrata (L.) Beck - кулранг изен, Krascheninnikovia ewersmanniana (Stschegl. ex Losinsk.) Grubov – эверсман терескени ва Artemisia sogdiana Bunge-суғд шувоғи ўсимликлари Чуст-Поп адирлари иқлим шароитларига мос етиштириш усуллари Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган «Чуст-Бобир-Иброҳим» фермер хўжалигининг адир яйловларида 5 га майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 21 июлдаги 02/027-2218-сон маълумотномаси). Натижада, инқирозга учраган адир яйловларида озуқабоп ўсимликлар маҳсулдорлигини 14 ц/га (табиий ҳолда 3 ц/га) ошириш имконини берган; 
Озуқабоп ўсимликларни юза яхшилаш усули ёрдамида кўпайтириш Чуст-Поп адирлари яйловларида 5 га майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 1 июлдаги 02-02/8-1053-сон маълумотномаси). Натижада, инқирозга учраган адир яйловларида озуқабоп ўсимликлар экилган майдонларда тупроқлар эрозиясини олдини олиш, экосистеманинг қайта тикланиши ва ўсимликлар хилма - хиллигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish