Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзарахимова Саодат Тимуровнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Перипартал кардиомиопатия билан оғриган беморлардаги ўзига хос морфофункционал ўзгаришлар ва медикаментоз даволаш имкониятлари», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib749.
Илмий маслаҳатчи: Курбанов Равшанбек Давлетович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Курбанов Джахонгир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: перипартал кардиомиопатиянинг потенциал хавф омиллари ва клиник-гемодинамик кўринишарини бахолаб фармакологик давони гемодинамик кўрсаткичларга ва хаёт прогнозига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор беморларда перипартал кардиомиопатиянинг ривожланишига ва унинг асоратларининг намоён булишига сабабчи потенциал хавф омиллари аниқланган;
илк бор перипаратал кардиомиопатиянинг клиник кечишига тавсиф берилиб, юрак ичи гемодинамикаси параметрлари асосида унинг ушбу касалликда ремоделланишининг ўзига хослиги аниқланган;
илк бор перипартал кардиомиопатия билан огриган беморларда юрак етишмовчилигининг стандарт даволаш фонида ва пролактин ингибитори бромокриптин билан биргаликда (махсус даво) клиник-гемодинамик ўзгаришларининг бахолаш асосида пролактин даражаси юқори булган беморларда бромокриптиннинг юқори самарадорлиги аниқланган;
перипартал кардиомиопатиянинг кечиши ва беморлар ҳаёт сифатига таъсир қилувчи морфофункционал предикторларнинг башоратлаш имконияти аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Перипартал кардиомиопатияли беморларда морфофункционал хусусиятларни ўрганиш ва медикаментоз коррекция бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
«Перипартал кардиомиопатия. Ташхисот, даволаш, прогноз» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги 8н-з/116-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада келтирилган маълумотларни амалиётда анамнез, клиник маълумотлар, умумий клиник ва стандарт биокимёвий қон тахлиллари каби осон ҳамда қиммат бўлмаган клиник усулларни қўллаб амалга ошириш перипартал кардиомиопатияни ташхислашга имкон берган. 
Перипартал кардиомиопатияли беморларда морфофункционал хусусиятларни ўрганиш ва медикаментоз коррекция бўйича олинган натижалар Тошкент ва Жиззах вилоятлари кардиологик диспансерлари клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги 8н-з/116-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши перипартал кардиомиопатия қиёсий ташхисоти ўтказишга, юрак етишмовчилиги стандарт даволаш ҳамда махсус препаратларни ўз ичига олган медикаментоз давони қулайлаштиришга имкон берган, бу эса клиник-гемодинамик кўрсаткичларга ижобий таъсир қилган ҳамда беморлар ҳаёт сифати ва прогнозини яхшилашга имкон яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish