Тургунов Эрханнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ацетилен окси- ва аминли ҳосилалар асосида янги полифункционал бирикмаларнинг каталитик синтези, хоссалари», 02.00.03 – Оганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/K6.
Илмий маслаҳатчи: Нурманов Суванкул Эрханович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Махсумов Абдулхамид Гофурович, кимё фанлари доктори, профессор; Матчонов Алимжан Давлатбаевич, кимё фанлари доктори; Абдуллаев Шавкат Вохидович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ацетилен окси- ва аминли ҳосилалар асосида янги полифункционал бирикмаларнинг каталитик синтези ва уларнинг хоссаларини ҳамда қўлланиш соҳасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ацетилен ва фенилацетиленни карбонил бирикмалар билан Фаворский, Реппе, Гриньяр-Иоцич ва Зандмеер реакциялари асосида бирламчи, иккиламчи, учламчи ацетилен спиртлари ва мос равишда ацетилен диоллари синтез қилинган;
илк бор п-алмашинган ароматик кетонларни PCl5 билан таъсири натижасида ароматик дихлор алмашинган ҳосилалари, уларни калий этилат билан реакцияси натижасида мос равишдаги п-алмашинган ароматик ацетилен бирикмалари синтез қилинган;
олинган Манних асосларининг ацетилен боғига сирка кислота эритмасида галогенларни электрофиль бирикиши натижасида транс-дигалогенли янги ҳосилалари олинган, ацетилен аминларни галогенланишидан пергалогенидлар ҳосил бўлиши аниқланган;
винилацетилен карбинолларини қайта гуруҳланиши ва оксидланишга мойиллиги аниқланган;
синтез қилинган этилен карбинолларининг дигалоидли ҳосилалари осон дегидратацияланиб дигалоидли дивинил бирикмаларни ҳосил қилиши исботланган;
ацетилен спиртларини аммиак билан гетероген-каталитик реакциялари кўп компонентли оксидли катализаторлар иштирокида бориши ва пиридин асослари ҳамда пиррол ҳосилалари ҳосил бўлиши аниқланган;
синтез қилинган ацетилен аминоспиртлари, моно ва диаминларининг мис (II) ва темир (III) ионлари билан координацион бирикмалар ҳосил қилишда самарали лигандлар эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ацетилен спиртлари ва ҳосилалари синтези, уларни хоссаларини аниқлашдан олинган илмий натижалар асосида:
ацетилен спиртларини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан ихтирога патент олинган (№IAP05066, 2015 й.). Натижада, ацетилен спиртлари унумини ошириш имконини берган;
олинган юқори самарали ингибиторлар “Электрокимё” АЖда нейтрал муҳитда жорий қилинган (“Электрокимё” АЖнинг 2019 йил 29 январдаги 55-сон маълумотномаси). Натижада, нейтрал муҳитда қўлланиладиган металл қурулмаларининг ишлаш муддатини узайтириш имконини берган;
синтез қилинган аминоспиртлар ва уларнинг тўртламчи тузлари “Электрокимё” АЖда водород сульфидли муҳитда металлар коррозияси ингибитори сифатида жорий қилинган (“Электрокимё” АЖнинг 2019 йил 29 январдаги 56-сон маълумотномаси). Натижада, водород сульфидли муҳитда қўлланиладиган металл қурулмаларининг коррозиядан ҳимояланиши 94% бўлишига эришиш имконини берган.