Исмоилова Дилдора Ўктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларда генитал эндометриознинг клиник иммунологик ривожланиш мезонлари ва дифференциал иммунокоррекция асослари», 14.00.36-Аллергология ва иммунология, 14.00.01-Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Тib713.
Илмий раҳбарлар: Мусаходжаева Дилорам Абдуллаевна биология фанлари доктори, профессор, Магзумова Наргиза Махкамовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Сельков Сергей Алексеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси), Ихтиярова Гулчехра Акмаловна тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Кубан давлат тиббиёт университети» Федерал давлат бюжет олий таълим муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аёлларда генитал эндометриознинг клиник иммунологик ривожланиш мезонлари ва дифференциал иммунокоррекция асосларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ташқи генитал эндометиозли аёллар бепуштлигида туғма иммунитет кўрсаткичлари ишонарли пасайиши (CD16+, IFN-γ ва фагоцитоз) фертиллиги сақланган аёлларда эса мутаносиб равишда киллерлик фаоллиги ва IFN-γ миқдори ортиши аниқланган;
илк бор ташқи генитал эндометриозли аёллар иммун тизимида IL-2 цитокини миқдорининг камайиши фонида IL-4, IL-6, IL-18, MCP-1 ва TGFβ-1 цитокинлар маҳсулотининг ортиши билан боғлиқлиги аниқланган;
ташқи генитал эндометриозли бепуштлиги бўлган аёлларда иммуномодулятор дори воситалари жарроҳлик ва гормонал даволашга мутаносиб равишда ижобий таъсири бўлса фертиллиги сақланган аёлларда гормонал даволаш самарадорлигини ошириш хусусиятига эга эканлиги исботланган;
илк бор ташқи генитал эндометриозли бепушт ва фертиллиги сақланган аёлларда туғма иммунитет (CD16+, IFN-γ ва фагоцитоз) кўрсаткичлари билан иммун тизим цитокинлари (IL-2, IL-4, IL-6, IL-18, MCP-1 ва TGFβ-1) маҳсулоти ўзгаришининг ўзаро узвий боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аёлларда генитал эндометриознинг клиник иммунологик ривожланиш мезонлари ва дифференциал иммунокоррекция асосларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Генитал эндометриозни комплекс даволашда иммунокоррекция усуллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 31 октябрги 8н-д/249-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома генитал эндометриознинг иккиламчи иммунтанқислик жараёнларида иммун тизим холатини иммунокоррекция қилиш учун хизмат қилган;
«Генитал эндометриозли аёлларда тизимли иммунитетни баҳолаш алгоритми» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 31 октябрги 8н-д/249-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома генитал эндометриозли аёлларда тизимли иммунитет холатини баҳолаш учун хизмат қилган;
аёлларда генитал эндометриоз ривожланиши, олдини олишнинг клиник-иммунологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси ва Хоразм вилояти перинатал маркази фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 8н-з/123-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар генитал эндометриозли аёлларда тизимли иммунитет холатини баҳолаш, иккиламчи иммунтанқислик жараёнларида иммун тизим холатини иммунокоррекция қилиш асосида касаллик асоратларини камайтириш ҳамда уларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш билан тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга имкон яратган.