Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурасулов Фахритдин Рауповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори мураккабликдаги мажмуавий технологик схемали саноат корхоналарининг ҳаётий циклини бошқариш қарорларини қўллаб-қувватлашнинг кўп агентли тизимларини ишлаб чиқиш», 05.01.08 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T700.
Илмий раҳбари: Адилов Фарух Тулкунович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Марахимов Авазжон Рахимович, техника фанлари доктори, профессор; Авазов Юсуф Шодиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори мураккабликдаги мажмуавий технологик схемали саноат корхоналарининг ҳаётий циклини бошқариш бўйича қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи кўп агентли тизимларни қуриш алгоритмлари ва усулларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
агентларнинг ассоциатив ўзаро таъсирларига асосланиб тақсимланган бошқариш объекти элементлари хулқининг модели ишлаб чиқилган; 
Устюрт газкимё мажмуасининг ишлаб чиқариш кластери учун кўп агентли интеграллашган ахборот-бошқариш тизими ва унинг дастурий-услубий мажмуаси ишлаб чиқилган;
тақсимланган маълумотлар базалари ҳамда ахборот оқимларини интернет/интранет технологиялари ёрдамида интеграциялаш тизими ишлаб чиқилган;
рационал интеллектуал агентнинг модели қарор қабул қилиш жараёнининг дастурий инфоботи сифатида ишлаб чиқилган;
ноаниқлик ва хавф-хатар шароитларида қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи тизим алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юқори мураккабликдаги мажмуавий технологик схемали саноат корхоналари ҳаётий циклини бошқариш бўйича қарорларни қўллаб-қувватловчи кўп агентли тизимларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўз таркибига газни сепарациялаш заводи, этилен, полиэтилен, полипропилен ва умумзавод хўжалигини бирлаштирувчи ишлаб чиқариш кластери учун ишлаб чиқилган мультиагентли интеграллашган ахборот-бошқариш тизими Устюрт газкимё мажмуасида жорий этилган («O‘zbekneftgaz» АЖ нинг 2020 йил 23 июндаги 08/41-2-370-сон маълумотномаси). Натижада, технологик жараён тўғрисидаги ахборотларни тезкор таҳлил қилишга сарфланадиган вақтни қисқартиришга эришилган;
тақсимланган маълумотлар базалари ҳамда ахборот оқимларини интернет/интранет технологиялари ёрдамида интеграциялаш алгоритми  Устюрт газкимё мажмуасида жорий этилган («O‘zbekneftgaz» АЖ нинг 2020 йил 23 июндаги 08/41-2-370-сон маълумотномаси). Натижада, жараён боришининг технологик режими барқарорлигига эришилган ва унинг ишлаш самарадорлиги оширилган;
ноаниқлик ва хавф-хатар шароитларида қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи тизим алгоритми Устюрт газкимё мажмуасида жорий этилган («O‘zbekneftgaz» АЖ нинг 2020 йил 23 июндаги 08/41-2-370-сон маълумотномаси). Натижада, ахборот технологиялари асосида бошқариш масалаларини самарали ечиш таъминланган;
ассоциатив хотира асосида интеллектуал агентларнинг ўзаро таъсирлашув алгоритми Устюрт газкимё мажмуасида жорий этилган («O‘zbekneftgaz» АЖ нинг 2020 йил 23 июндаги 08/41-2-370-сон маълумотномаси). Натижада, интеллектуал агентларнинг ўзаротаъсирлашув самарадорлиги, шунингдек қабул қилинадиган бошқариш қарорларини ишончлилиги ва аниқлиги оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish