Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшанкулов Ҳамза Илҳомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Узлуксиз ишлаб чиқариш босқичларининг  ахборот мониторинги ва қарор қабул қилиш  алгоритмлари  ҳамда дастурий мажмуаси (ёғ-мой корхоналари мисолида)», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1105.
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Бабомурадов Озод Жўраевич, техника фанлари доктори, доцент; 
Хундибаев Абдурахман Маликович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади конвейр шаклдаги узлуксиз ишлаб чиқариш босқичларининг ахборот мониторинги ва қарор қабул қилиш алгоритмлари ҳамда мижоз-сервер архитектура асосида дастурий мажмуани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Петри тўри математик таъминоти  асосида конвейер шаклдаги узлуксиз ишлаб чиқариш босқичларининг ахборот мониторинг математик модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
фрейм математик таъминоти асосида конвейер шаклдаги  узлуксиз ишлаб чиқариш босқичларида қарор қабул қилиш учун билимларни тасвирлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
онтологик ёндашув орқали ахборот мониторинг аппарат-дастурий модуллари ва қарор қабул қилишда маълумотларнинг интеграциялаш алгоритми ишлаб чиқилган;
фрейм билимларни тасвирлаш модели ва объектларнинг ўзаро мунособати асосида узлуксиз ишлаб чиқариш босқичларининг билимлар базасини бошқариш ва қарор қабул қилиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Узлуксиз ишлаб чиқариш босқичларининг ахборот мониторинг, қарор қабул қилиш ва дастурий модулларни интеграциялаш алгоритмларига асосланган «Asumoy» дастурий мажмуаси негизида: 
узлуксиз ишлаб чиқариш босқичларининг Петри тўри асосидаги ахборот мониторинг алгоритми ва дастурий мажмуанинг IDEF0 модели асосида ишлаб чиқилган электрон тарозидан маълумотларни ўқиш, маълумотларни киритиш, ахборот мониторинг дастурий модуллари «Асака ёғ» АЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 6 июлдаги 03/3-753-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида мойли уруғни қабул қилишни 1.5 мартага ошириш, махсулотлар рўйхатини шакллантиришни 40 фоизга ошириш имконини берган; 
қарор қабул қилиш учун билимлар базасини бошқаришнинг фрейм модели асосидаги алгоритми ва дастурий модулларнинг онтологик ёндашув орқали интеграциялаш алгоритми асосида ишлаб чиқилган ахборот мониторинг ва қарор қабул қилиш дастурий модуллари  «Евроснар» МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 6 июлдаги 03/3-753-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқариш жараёнини  7 фоизга ошириш имконини берган;
мижоз-сервер архитектурасига асосланган ва дастурий модуллари интеграциялашган дастурий мажмуа  «Когон ёғ экстракция заводи» АЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 6 июлдаги 03/3-753-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқариш босқичларининг ахборот мониторинг қилиш вақтини 2 мартага қисқартириш, қарор қабул қилиш тезлигини 1,5 мартага ошириш ҳамда ҳисоботларни шакллантириш вақтини 2 мартага қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish