Акбарходжаева Зиёда Абдулхаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишемик инсульт натижаларини терапевтик ёндошувга боғлиқ ҳолда клиник-неврологик ва нейровизуалогик прогноз қилиш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib348.
Илмий раҳбарлар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси, Сеул Миллий университетининг Бунданг клиникаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01
Расмий оппонентлар: Маджидова Яқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: артерия ичи тромболитик терапияси ва медикаментоз терапиядан сўнг инсультнинг патогенетик кичик турига боғлиқ ҳолда ишемик ўчоқнинг ҳажмини динамикада баҳолаб, инсульт салбий натижаларини прогнозлаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишемик инсультнинг патогенетик кичик турига боғлиқ ҳолда артерия ичи тромболитик терапияси ва медикаментоз терапия ўтказилган беморларда неврологик ҳолат динамикаси дифференциал асосланган;
ишемик инсультда артерия ичи тромболитик терапияси фонида асимптом геморрагик трансформациянинг клиник-неврологик ва нейровизуализацион прогностик аҳамияти исботланган;
инсультнинг патогенетик кичик турига боғлиқ ҳолда артерия ичи тромболитик терапияси ва медикаментоз терапия ўтказилиши фонида церебрал ишемия ҳажми динамикаси, реканализация ва беморлар неврологик ҳолати орасида узвий корреляцион боғлиқлик аниқланган;
илк бор ишемик инсульт билан касалланган беморлар учун артерия ичи тромболитик ва медикаментоз терапияни комплекс баҳолашнинг прогностик мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишемик инсульт натижаларини терапевтик ёндошувга боғлиқ ҳолда клиник-неврологик ва нейровизуалогик прогноз қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ишемик ўчоқнинг ҳажмини ўлчаш асосида бош мия инсультининг клиник натижаларини прогнозлаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 8н-д/93-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома жорий этилиши ишемик инсультнинг салбий оқибатларини прогнозлаш, ппофилактикасини оптималлаштириш ва асоратлар сонини камайтириш имконини берган;
ишемик инсульт натижаларини терапевтик ёндошувга боғлиқ ҳолда клиник-неврологик ва нейровизуалогик прогноз қилиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг 3-клиникаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали амалиётларига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги
8н-з/83-сон маълумотномаси). Oлингaн илмий нaтижaлaрнинг aмaлиётгa жoрий қилиниши ишемик инсультнинг салбий натижаларини прогнозлашнинг аниқлилигини ошириш, уни олдини олишни оптималлаштириш, асоратлар сони ва ногиронлик даражасини пасайтириш имконини берган.