Sayt test rejimida ishlamoqda

Ризаева Дилфуза Тахировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қора рангли қоракўл қўйлари селекцион белгиларининг қумли чўл шароитида намоён бўлиш хусусиятлари», 06.02.01 – қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш селекцияси ва генетикаси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.РhD/Qх390.
Илмий раҳбар: Бобоқулов Насилло Асадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.12.2019.Qх.75.01. 
Расмий оппонентлар: Соатов Ўткир Ражабович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Ҳакимов Ўктам Нормухамедович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий-Ғарбий Қизилқум шароитида қора рангли қоракўл қўйларини турли селекциялаш шароитида (ёппасига, мақсадли) муҳим селекцион белгиларнинг намоён бўлиш хусусиятлари асосида уларнинг ирсиятини мустаҳкамлаш, салоҳиятидан унумли фойдаланиш йўлларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий-Ғарбий Қизилқум шароитида урчитилувчи қора рангли қоракўл қўйларини ёппа селекциялашда авлодларда селекцион белгиларнинг намоён бўлиш даражалари ва чегаралари аниқланган;
 илк бор қўйларни мақсадли селекциялаш шароитида уларнинг ирсиятини такомиллаштириш, селекцион белгиларнинг намоён бўлишини кучайтириш йўллари аниқланган;
турли селекциялаш шароитида қоракўл терилари кўрсаткичларини баҳолаш асосида уларнинг сифатини яхшилаш ва экспортбоплигини оширишнинг селекцион йўналишлари аниқланган;
тадқиқот натижалари асосида қўйлар ирсиятини мустаҳкамлаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий-Ғарбий Қизилқум шароитида қора рангли қоракўл қўйларини турли селекциялашда белгиларнинг намоён бўлиш хусусиятларини ўрганиш йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
қоракўл қўйларининг гул хусусиятларини мақсадли селекциялаш асосида яхшилаш усули Бухоро вилоятининг «Жонгелди қоракўлчилик» МЧЖда жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2020 йил 20 июлдаги № 02/23-272-сон маълумотномаси). Натижада 1 дона қоракўл терисини сотиш баҳоси ёппа селекциялашдагига нисбатан 11400 сўмга юқори бўлиб, рентабеллик даражаси 63,9 фоизни ташкил этган;
қоракўл қўйларининг жун-тола сифатини мақсадли селекциялаш асосида яхшилаш усули Бухоро вилоятининг «Қоровулбозор қоракўлчилик» МЧЖда жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2020 йил 20 июлдаги № 02/23-272-сон маълумотномаси). Натижада 1 дона қоракўл терисини сотиш баҳоси ёппа селекциялашдагига нисбатан 9700 сўмга юқори бўлиб, рентабеллик даражаси 62,1 фоизни ташкил этган;
қоракўл қўйларини селекциялашни белгиларнинг генетик параметрлари асосида олиб бориш усули Бухоро вилоятининг «Олот қоракўлчилик» МЧЖда жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2020 йил 20 июлдаги № 02/23-272-сон маълумотномаси). Натижада юқори синфли авлодлар чиқими 12-15 фоизга, юқори навли қоракўл териларининг салмоғи 8-13 фоизга кўпайиб, 1 дона қоракўл териси сотиш баҳосининг 8300 сўмга ортиши ҳисобига рентабеллик даражаси 59,0 фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish