Казакова Нозима Нодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматизм билан касалланган болаларнинг стоматологик ҳолати ва уларда кариес профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2. PhD/Тib1235.
Илмий раҳбар: Даминова Шахноза Бадриддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Абакаров Тагир Абакарович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Муртазаев Саидмуродхон Саидалоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ревматизм билан касалланган болаларнинг стоматологик ҳолатини ўрганиш, баҳолаш ва уларда кариес профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматизм касаллиги бўлган болаларда организмдаги клиник-фунционал, биокимёвий ва цитологик кўрсатқичлар ва оғиз бўшлиғида асосий стоматологик касалликларнинг клиник аломатлари ўзаро боғлиқлиги асосланган;
ревматизм ташҳисланган болаларда оғиз суюқлиги кўрсаткичларида биофизик ўзгаришлар, оғиз бўшлиғида гигиена даражаси ва пародонт юмшоқ тўқималарида яллиғланиш реакцияси тишлар кариеси ривожланишининг асосий хавф омили эканлиги аниқланган;
илк бор чуқур фторлаш билан бирга реминераллаштирувчи терапия қўлланилгандаги юқори профилактик ахамияти асосланган;
ревматизм билан оғриган бемор болаларда стоматологик касалликларни даволаш ва профилактика қилиш комплекси таркибига кирган назоратли тиш ювиш, оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилиш, гигиена воситаларини танлаб бериш, стоматолог қабулига ҳар чоракда бир марта ташриф буюриш тадбирларининг ижобий самараси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ревматизм билан касалланган болаларда стоматологик касалликларни даволаш ва профилактика самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ревматизм билан оғриган болаларда стоматологик касалликларни даволаш ва уларнинг профилактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 8н-р/157-сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома ревматизм касаллиги бўлган болаларда стоматологик касалликлар асоратланишларини олдини олган ҳолда даволаш ва профилактика қилиш учун мукаммаллашган комплекс ёндашув қўллаш имконини берган;
«Ревматизм билан оғриган болаларда кариеснинг клиник кечиши» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 8н-р/157-сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома кариеснинг эрта ташҳиси, унинг ўзига хосликларини эътиборга олган ҳолда, даволашнинг муқобил вариантларини аниқлаш имконини берган;
Ревматизм билан касалланган болаларда стоматологик касалликларни даволаш ва профилактика самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Ромитан, Ғиждувон, Когон ва Вобкент туманларининг стоматологик поликлиникалари амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 19 июндаги 8н-д/76-сон маълумотномаси). Натижада ревматизм билан касалланган болаларда стоматологик касалликлар клиник кўринишларини клиник-функционал, биокимёвий ва цитологик тадқиқотлар ёрдамида аниқлаш орқали эрта даволаш ва профилактика қилиш имконини яратган.