Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Эркин Абдихалиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оғир куйган беморларда полиорган етишмовчилиги синдромини профилактикаси ва даволаш афзаллигини баҳолаш”, 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Tib206. 
Илмий маслахатчи: Карабаев Худойберди Карабаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали ва Самарқанд давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc./0430.12.2019.Tib.63.01. 
Расмий оппонентлар: Зиновьев Евгений Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Собиров Джурабой Марифбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиорган етишмовчилиги синдромини профилактикаси ва корекциялаш орқали куйиш касаллиги билан жабрланган  беморларда даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
куйиш касаллиги даврларига хос бўлган полиорган етишмовчилиги ва гомеостаз бузилишларининг бир қанча объектив мезонлари ва уни меьёрлаштиришда инфузион-трансфузион терапиянинг оптимал тартиби ишлаб чиқилган;
кристаллоид, коллоид ва тузсиз эритмалар нисбати ҳисобга олинган ҳолда муҳитнинг оптималлашган миқдорий ва сифат таркиби кўзда тутилган патогентик асосланган интенсив трансфузион терапия схемаси тақдим этилган;
оғир куйган беморларда меъда-ичак тракти ўткир яраси ва эрозиялари келиб чиқишида яллиғланишга тизимли жавоб синдроми асосланган;
углевод ва ёғлар таркиби камайтирилган энтерал аралашмалар, энергетик таъминот ва энергопластик таъминот учун оқсиллар таркибини кўтариш, жигар метаболизмини яхшилаш учун аминокислота препаратларидан бошлаш асосланган;
полиорган етишмовчилиги синдроми келиб чиқишини олдини олишда, инфекцион асоратлар ва ўлим сонини камайтиришда эрта хирургик давони қўллашнинг самарадорлиги исботланган;
куйиш касаллиги кечишини коррекциялаш ва полиорган етишмовчилиги синдроми келиб чиқишини олдини олишга имкон берувчи хирургик ёндашув, нутритив ва органопротекторли терапия асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оғир куйган беморларда полиорган етишмовчилиги синдроми диагностикаси, даволаш ва профилактикасини бахолаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Оғир куйган беморларда меъда-ичак тракти функцияси бузилишилари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирилигининг 2019 йил 24 апрелдаги 8н-д/88-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши оғир куйган беморларда полиорган етишмовчилиги синдромини даволаш самадорлигини ошириш имконини берган;
«Куйиш касаллигида гемостаз тизими бузилишлари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирилигининг 2019 йил 24 апрелдаги 8н-д/88-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши оғир куйган беморларда полиорган етишмовчилиги синдромини келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилган;
Оғир куйган беморларда полиорган етишмовчилиги синдромини профилактикаси ва даволаш усулларини яхшилаш буйича диссертацияси ишида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё ва Жиззах филиали комбустиология булимлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирилигининг 2019 йил 24 апрелдаги 8н-д/88-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий килиниши оғир куйган беморларда эрта некрэктомия ва бир вақтда аутодермопластикани қўллаш ПОЕ кўрсатгичини 94,2% дан 60,9% гача пасайтиришга, ўлимни 27,47% дан 19,39% гача камайишига имкон берган ва беморларнинг касалхонада бўлиш давомийлигини 11,2 кунга кискариши имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish