Ражабов Тўлқин Тилаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли даражада шўрланган тупроқларда “Бухоро-102” ғўза навини етиштириш агротехнологияси самарадорлигини ишлаб чиқиш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 06.01.02–«Мелиорация ва суғорма деҳқончилик» (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Qx364.
Илмий раҳбар: Исаев Сабиржан Хусанбаевич қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ва Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx/B.42.01.
Расмий оппонентлар Норкулов Усманкул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Шадманов Джамалиддин Казакжанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган, тақирсимон тупроқлари шароитида ғўзанинг “Бухоро-102” навини тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғимига нисбатан 70-70-60 % сақланган ҳолда суғоришни амалга ошириб, турли даражада (шўрланмаган, кучсиз ва ўртача) шўрланган тупроқлар шароитида маъдан ўғитлар қўллаш агротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган, турли даражада (шўрланмаган, кучсиз ва ўртача) шўрланган тақирсимон тупроқлари шароитида ғўзанинг Бухоро-102 навини ЧДНСга нисбатан 70-70-60% тартибларда суғориб, маъдан ўғитлар азот-220 кг/га, фосфор-160 кг/га ва калий-100 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилганда тупроқнинг агрофизикавий, сув-физик ва агрокимёвий хоссаларига ижобий таъсири аниқланган;
турли даражада шўрланган тупроқлар шароитида маъдан ўғитлар билан озиқлантиришда ғўзани суғориш муддати, меъёри ва сув истеъмоли ҳамда даланинг сув мувозанати ишлаб чиқилган;
турли даражада шўрланган тупроқлар шароитида ғўза навини етиштиришда ўсимлик таркибидаги NPK миқдорлари асосида маъдан ўғитлар меъёрлари ишлаб чиқилган;
ғўза навини турли даражада шўрланган тупроқлар шароитида маъдан ўғитлар меъёрлари билан озиқлантиришнинг ўсимлик ўсиш-ривожланиши, ҳосил тўплаши ҳамда пахта ҳосилдорлигига таъсири аниқланган;
ғўза навини турли даражада шўрланган тупроқлар шароитида маъдан ўғитлар меъёрлари билан озиқлантиришнинг пахта толасининг технологик сифат кўрсаткичлари ва иқтисодий самарадорлигига таъсири аниқланган ва ишлаб чиқаришга тавсия берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган тақирсимон тупроқлари шароитида ғўзанинг Бухоро-102 навини турли даражада шўрланган ерларда маъдан ўғитлар меъёрини табақалаштириб озиқлантиришни жорий қилиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Турли даражада шўрланган тупроқларда “Бухоро-102” ғўза навини етиштириш агротехнологияси самарадорлигини ишлаб чикиш (Қашкадарё вилояти мисолида)” бўйича тавсиялар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги 02/020-2456-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома Қашқадарё вилояти шароитида кўп тармоқли фермер хўжаликларида ғўзани турли даражада шўрланган тупроқларида маъдан ўғитлар меъёрини қўллашда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган тақирсимон тупроқлари шароитида ғўзанинг Бухоро-102 навини парваришлашда шўрланмаган далага 1000 м3/га сув меъёри билан сув бериш, кучсиз шўрланган далада 3000 м3/га сув билан 1 марта, ўрта шўрланган далада 4130 м3/га сув билан 2 марта шўри ювилиб, тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғимига нисбатан 70-70-60% тартибда суғориш агротадбирлари жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги 02/020-2456-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг Бухоро-102 навидан барча шўрланиш даражаларида юқори ҳосил олишга ҳамда суғориш сувларини тежашга эришилган;
Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган тақирсимон тупроқлари шароитида ғўзанинг Бухоро-102 навидан юқори ва сифатли пахта ҳосили олиш учун шўрланган тупроқларни мақбул шўр ювиш меъёрларда ва муддатларда ўтказиш агротадбирлари Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги “Суннатов Шахриёр”, “Курбонов Илхом Исматиллаевич” фермер хўжаликларида 150 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги 02/020-2456-сонли маълумотномаси). Натижада маъдан ўғитлар миқдори тежалган, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи ошган, рентабеллик даражаси 15–20 фоизни ташкил этган ва гектаридан 2,5 центнергача қўшимча пахта ҳосил олишга эришилган.