Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Отабек Абдирахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёнғоқ чақиш машинаси конструкциясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т878. 
Илмий раҳбар: Баракаев Нусратилла Ражабович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Алишер Шоназарович, техника фанлари доктори; Қурбонов Жамшид Мажидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёнғоқ чақиш машинаси конструкциясини такомиллаштириш ва параметрларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёнғоқнинг қисувчи воронка билан ўзаро таъсирлашиш жараёнини ифодаловчи аналитик боғланишлар олинган ва улар асосида воронканинг мақбул параметрлари аниқланган;
сифатли мағиз олиш жараёнини таъминлашда ёнғоқнинг физик ва механик хоссаларига боғлиқ ҳолда зарурий куч қиймати аниқланган;
воронкаларнинг диск билан урилишларини инобатга олган ҳолда талаб этилувчи қувватнинг мақбул қийматини аниқлаш имконини берувчи ҳамда ишчи камеранинг лоток остидан ўтиш вақтига боғлиқ ҳолда ёнғоқни ишчи камерага тушиш даврини ифодаловчи математик тенгламалар ишлаб чиқилган;
барабаннинг айланишлар сони ҳамда воронканинг қисиш масофасини инобатга олган ҳолда кўп омилли тажрибалардан фойдаланиб  регрессия тенгламалари олинган ва уларни ечиш орқали машина ишчи қисмларининг мақбул параметрлари аниқланган;
роторли принципда ишлайдиган, юқори унумдорликга эга, сифатли мағиз олиш жараёнини таъминлайдиган ёнғоқ чақиш машинасининг такомиллашган конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёнғоқ чақиш машинасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ёнғоқ чақиш қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP06093, 2020 й.). Натижада, ёнғоқ мағизини қобиғидан бутун ҳолатда ажратиб олишга имкон берадиган ёнғоқ чақиш машинасининг конструкциясини ишлаб чиқиш имконини берган;
Ёнғоқ чақиш машинаси ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари ва ҳисоблаш усуллари «Андижон тажриба-синов заводи» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 6 ноябрдаги 02/023-3512-сон маълумотномаси). Натижада, конусли қисқич, ёнғоқ чақиш мосламасини ва ишчи барабан ишлаб чиқиш, машина тайёрлаш ҳамда ишлаб чиқилган ёнғоқ чақиш машинаси қўл меҳнати билан бажариб келинаётган ишни 40% га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish