Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Барно Миркамол қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак етишмовчилиги терминал босқичида гемодиализ қабул қилувчи беморларда ренал остеодистрофия ва унинг коррекция йӯллари», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib862.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпӯлатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12. 2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Наджмутдинова Дилором Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сабиров Мақсуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурункали буйрак касаллигининг бешинчи босқичдаги дастурли гемодиализ қабул қилувчи беморларда суяк тизими деминерализациясини эрта ташхислаш ҳамда остеопорозни даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак етишмовчлигида гемодиализ қабул қилувчи беморларда олти ой давомида ўлим ҳолатини қон, юрак, ўпка ва буйракдаги ўзгаришлар асосида прогнозлаш белгилари асосланган;
сурункали буйрак етишмовчлигида гемодиализ қабул қилувчи беморларга хос бўлган гиперпаратериоз ва остеопорознинг оғирлиги нафақат кальцификация билан, балким юрак қон-томир тизимининг патологик ӯзгаришлар билан ҳам боғлиқлиги исботланган;
сурункали буйрак етишмовчлигида гемодиализ қабул қилувчи беморларда севеламер ёрдамида асосий суякдаги минераллар алмашинувининг бузилишини даволаш тизимига қўшимча равишда гиперфосфатемияни коррекциялаш уремик остеодистрофияни тўхтатиб туриши исботланган;
гиперфосфатамияни севеламер гидрохлорид дори воситаси ёрдамида тўхтатиш нафақат томирларнинг кальцификациясини, балким юрак қон-томир тизими ремоделланиши ҳамда уремик кардиомиопатия жараёнини ҳам сезиларли даражада сусайтириши кузатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сурункали буйрак етишмовчилиги терминал босқичида гемодиализ қабул қилувчи беморларда ренал остеодистрофия ва унинг коррекция йўллари бўйича олинган натижалар асосида:
«Сурункали буйрак касаллликлари билан хасталанган беморларни олиб бориш тактикаси ва остеодистрофияни аниқлаш алгоритми» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги 8н-д/14-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали буйрак касаллликлари билан хасталанган беморларни ташхислаш ва уларни ажратиш, беморларни назорат қилиш тактикаси ва остеодистрофияни аниқлаш орқали касалликнинг хавфини камайтириш имконини берган;
«Сурункали буйрак касаллликлари билан хасталанган беморларда юракни ремоделлаш ва остеодистрофияни аниқлашнинг ташхисот алгоритми» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги 8н-д/14-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали буйрак касаллликлари билан хасталанган беморларда юракдаги ўзгаришларнинг олдини олиш ва остеодистрофияни ташхислаш имконини берган;
Сурункали буйрак етишмовчилиги терминал босқичида гемодиализ қабул қилувчи беморларда ренал остеодистрофия ва унинг коррекция йўлларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трасплантацияси илмий амалий тиббиёт маркази ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари  илмий-тадқиқот институтининг  сунъий буйрак бўлими клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 8н-з/80-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши  сурункали буйрак касалликларнинг терминал босқичида дастурли гемодиализ қабул қилувчи беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш,  сурункали буйрак касалликлар билан хасталанган беморларни даволаш ва касалхонада даволаниш кунларини қисқартиришга ва эрта ногиронликни камайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish