Sayt test rejimida ishlamoqda

Бўронов Мизроб Мавлоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда маънавий тикланиш ва юксалишнинг ижтимоий-фалсафий масалалари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fal174. 
Илмий раҳбар: Қуронов Муҳаммад, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети, Республика Маънавият ва маърифат маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Жўрабек, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Насиба  Бўроновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мустақил Ўзбекистондаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга йўналтирилган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“маънавий тикланиш” тушунчаси давлат сиёсатининг устивор йўналиши сифатидаги миллий ўзликни англаш, қарамлик ва қўрқув туйғусидан халос бўлиш, адолат ва миллий ғурурни тиклаш, янги дунёқарашни шакллантириш хусусиятлари очиб берилган;
Ўзбекистонда маънавий тараққиётнинг тарихий-тадрижий босқичлари (“Авесто” яратилганига қадар; эрамиздан олдинги 2700 йиллардан эрамизнинг 900-йиллари; Ислом дини кириб келгандан кейинги; Чор Россияси босқинидан мустақилликка эришганига қадар; мустақиллик даври) ва уларнинг миллий маънавиятни шакллантиришдаги диалектик тараққиёт жараёнлари асосланган; 
глобаллашув шароитида маънавий-маърифий фаолиятнинг жамият барқарорлигини таъминлашдаги моҳияти (мунтазамлик, изчиллик, прогматик, праксиологик), миллий маънавиятга ёт ҳаёт тарзлари, бузғунчи ғояларнинг жамиятга кириб келиш (эзгу шиорлар ортидаги ёвуз яширин мақсадлар) усул ва кўринишлари очиб берилган;
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга инновацион сегментар (бўлаклар, қисмлар, гуруҳлар маънавияти) ёндошувни табақалаштирилган ҳолда ижтимоий қатламлар, гуруҳлар, тоифалар, жинслар бўйича маънавият формулаларини яратиш усуллари  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“маънавий тикланиш” тушунчасининг фалсафий жиҳатдан асослаб берилган Ўзбекистонга хос хусусиятларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 апрелдаги 101-сон “Фавворалар сайли тўғрисида”, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 21, 22, 23, 24, 25 йиллигини муносиб нишонлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва баёнларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 мартдаги 07/1-1810-сон маълумотномаси). Илмий натижалар жамиятда ижтимоий муҳитни яхшилаш, аҳолининг турли  қатламлари орасида консорциумни кучайтиришда хизмат қилган;
Ўзбекистонда маънавий тараққиётнинг тарихий-тадрижий босқичлари (“Авесто” яратилганига қадар; эрамиздан олдинги 2700 йиллардан эрамиз-нинг 900-йиллари; Ислом дини кириб келгандан кейинги; Чор Россияси босқинидан мустақилликка эришганига қадар; мустақиллик даври) ва уларнинг хусусиятлари асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2017 йил 2 августда ўтказилган йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 600-сонли буйруғининг 10-иловаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 августдаги 89-03-2706-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ёшларда замонавий тафаккурни, инсонийлик, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш бўйича самарали тадбирларни ташкил қилиш имконини берган;
глобаллашув шароитида маънавий-маърифий фаолиятнинг жамият барқарорлигини таъминлашдаги роли, миллий маънавиятга ёт ҳаёт тарзлари, ғояларнинг жамиятга кириб келишининг тарихий-анъанавий, замонавий усуллари бўйича берилган илмий хулосалардан 3-9 синфлар учун “Тарбия” дарсликларининг концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 3 декабрдаги 06-06/4-3456-сон маълумотномаси). Хулосалардан фойдаланиш халқ таълими тизимида ўқувчиларнинг ёши, оилавий муҳити, ижтимоий келиб чиқишига қараб ёндошувни шакллантириш имконини берган;
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга инновацион сегментар (бўлаклар, қатламлар, гуруҳлар маънавияти) ёндошувни жамият ҳаётига жорий қилиш бўйича илмий ечимлар педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида амалга оширилаётган (2017-2020 йй.) №ФЗ-201-0910202206 “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 3 декабрдаги 06-06/4-3456-сон маълумотномаси) Илмий ечимлардан фойдаланиш умумтаълим мактабларида, маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни аниқлаш, улар билан тарбиявий ишларни ташкил қилиш услубларини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish