Бахтиёров Бобур Баходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг иқтисодий механизмини такомиллаштириш йўналишлари», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt561
Илмий раҳбар: Вахабов Абдурахим Васикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Муродова Нодира Қуллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Мадина Камиловна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Макроиқтисодий тадқиқотлар ва прогнозлаштириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими”, “ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳоли қатламлари”, “ижтимоий хизматлар” категорияларига аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишнинг қамров даражаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган муаллифлик таърифлари берилган;
мамлакатда ЯИМнинг жон бошига тўғри келадиган қисми билан камбағаллик даражаси ўртасидаги тескари боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда давлатнинг иқтисодиётга бевосита таъсир қилувчи воситалари ёрдамида аҳоли реал даромадларини ошириш орқали кам таъминланганлар улушини қисқартириш таклифи ишлаб чиқилган;
давлатнинг мақсадли, яъни, “Ҳар бир оила - тадбиркор”, “Ёшлар - келажагимиз”, “Ҳунармандчиликни ривожлантириш” дастурларига устуворлик бериш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий аҳамиятини ошириш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш таклифи асосланган;
кам таъминланганларни баҳолаш мезонларини қуйи, ўрта ва юқори даражалар бўйича гуруҳлаш орқали ижтимоий ҳимоянинг қамров даражасини ошириш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг иқтисодий механизмини такомиллаштириш йўналишлари борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
“аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими”, “ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳоли қатламлари”, “ижтимоий хизматлар” категорияларига аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишнинг қамров даражаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган муаллифлик таърифлари “Ijtimoiy ish va ijtimoiy ta’minotga kirish”, “Пенсия тизимини ривожлантиришнинг хориж тажрибаси” номли дарсликлар ва “Ijtimoiy siyosat” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 89-03-2124-сон маълумотномаси). Тадқиқот иши натижалари “Ижтимоий таъминотга кириш ва ижтимоий сиёсат”, “Пенсия тизимини ривожлантиришнинг хориж тажрибаси” фанлари бўйича ишчи ўқув дастурларини такомиллаштириш ва таълим бериш сифатини оширишга хизмат қилган;
мамлакатда ЯИМнинг жон бошига тўғри келадиган қисми билан камбағаллик даражаси ўртасидаги тескари боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда давлатнинг иқтисодиётга бевосита таъсир қилувчи воситалари ёрдамида аҳоли реал даромадларини ошириш орқали кам таъминланганлар улушини қисқартириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан аҳолининг камбағаллик даражасини қисқартириш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 3-2/20-20-1025-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида 2030 йилгача бўлган даврда мамлакат аҳолисининг камбағаллик даражаси икки мартага қисқаради;
давлатнинг мақсадли, яъни, “Ҳар бир оила - тадбиркор”, “Ёшлар - келажагимиз”, “Ҳунармандчиликни ривожлантириш” дастурларига устуворлик бериш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий аҳамиятини ошириш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 3-2/20-20-1025-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасини амалиётга қўллаш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши кескин ортиб, барқарор иқтисодий ўсиш таъминланади, аҳолининг мулкдорлар, ўрта қатлами кўпайиб, турмуш даражаси ўсади ва сифати яхшиланади;
кам таъминланганларни баҳолаш мезонларини қуйи, ўрта ва юқори даражалар бўйича гуруҳлаш орқали ижтимоий ҳимоянинг қамров даражасини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 3-2/20-20-1025-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида 2030 йилда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллилиги ва самарадорлигини кучайтириш, кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари тизими билан ижтимоий жиҳатдан муҳтожларнинг барча қатламлари тўлиқ қамраб олинади.