Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалолиддинова Муаттар Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ««Ортоф-S» таблеткасини яратишнинг фармакотехнологик аспектлари», 15.00.01 – Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Far60. 
Илмий раҳбар: Юнусова Холида Маннановна, фармацевтика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Назарова Зарифа Алимджановна, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Маматханова Мунира Ахматхон қизи, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ностероид яллиғланишга қарши ва протон насос ингибитори  комбинацияси асосида янги оғриқ қолдирувчи таблетканинг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган комбинирланган оғриқ қолдирувчи «Ортоф-S»  таблетка таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган; 
тавсия қилинаётган «Ортоф-S» таблеткаларининг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш усуллари аниқланган; 
«Ортоф-S» таблеткаларининг етарли биосамарадорликка эга эканлиги  исботланган; 
тавсия этилаётган комбинирланган «Ортоф-S» таблеткаларининг  сақланиш шароити ва яроқлилик муддатлари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Ортоф-S»  таблеткасини яратишнинг фармакотехнологик аспектлари бўйича олинган  илмий натижалар асосида: 
«Ортоф-S» таблеткалари учун корхона фармакопея мақолалари лойиҳалари «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКга рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКнинг 2020 йил 4 февралидаги 29/01-35-сон хати; Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Мазкур корхона фармакопея мақолаларининг тасдиқланиши яллиғланишга қарши  таъсир этувчи дори воситаларини ишлаб чиқариш имконини беради;
«Ортоф-S» таблеткалари учун тажриба-саноат регламентлари  «SAMO» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ОПР 2072225-11-19). Натижада, яллиғланишга қарши дори воситаси учун меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва рўйхатга олишни таъминлаш имконини берган;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «Ортоф-S» таблеткаларининг специфик фармакологик фаоллиги текширилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, яллиғланишга қарши ишончли фаолликка эга ва безарар дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish