Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиев Аббос Неъмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молибден саноати ташландиқ эритмаларидан молибден, рангли ва нодир металларни ажратиб олиш технологиясини тадқиқ қилиш ва яратиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1132.
Илмий раҳбарлар: Ҳасанов Абдурашид Салиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Махмуджон Махамаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Худоёров Сулеймон Рашидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Минерал ресурслар институти ДК.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молибден саноати ташландиқ эритмаларидан молибден, рангли ва нодир металларни ажратиб олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
содали-сорбциялаш технологиясининг физик - кимёвий қонуниятлари асосида молибден ажратиб олишнинг ионалмашинув жараёнларининг жадаллаштириш усуллари яратилган;
содали эритмалардан молибден (VI) анионларини сорбциялаш жараёни учун A - 100 (Mo) ва A - 170 маркали ионалмашинув қатронлари муқобил сорбентлар эканлиги аниқланган;
ташландиқ кек ва чиқиндиларни содали танлаб эритиш жараёни кинетикаси ва молибденни танлаб эритиш термодинамикаси ва собрциялаш жараёни ҳамда ионалмашиш технологиясининг оптимал параметрлари аниқланган;
содали - сорбциялаш технологиясини қўллаган ҳолда ташландиқ эритмалардан молибден ва рангли металларни ажратиб олишнинг технологик схемаси ва дастгоҳлар занжир схемаси ишлаб чикилган;
цементлаш орқали мис бойитмасини олиш ва бойитмани кейинги конвертерлаш жараёнида қайта ишлаш натижасида йўлдош усулда нодир металларни ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Молибден ишлаб чиқариш саноати ташландиқ эритмаларидан молибден, рангли ва нодир металларни ажратиб олиш технологиясини тадқиқ этиш ва яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
такомиллаштирилган янги технологик схемани қўллаган ҳолда молибден ишлаб чиқариш саноати ташландиқ эритмаларидан молибден, рангли ва нодир металларни ажратиб олиш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг мис ишлаб чиқариш заводида жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 12 июндаги АU-004508-сон маълумотномаси). Натижада, ташландиқ эритмадан молибденнинг ажралиш даражаси ошишига эришилди ҳамда қўшимча сифатида мис, олтин ва кумуш металларини олиш имконини берган; 
ноёб металларни содали-сорбциялаб танлаб эритиш технологияси ҳамда содали эритмалардан ва шлам майдонлари ташланма эритмаларидан ионалмашинув қатронларини қўллаб молибденни селектив ажратиб олиш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати»АЖнинг мис ишлаб чиқариш заводида жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 12 июндаги АU-004508-сон маълумотномаси). Натижада, молибден саноати ташланма чиқиндиларидан молибденни 99,4–99,6 % тозаликда олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish