Қощанов Даўлетбай Ережеповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амударё қуйи оқими сув ҳавзаларидаги балиқ чавоқларининг озиқланиши», 03.00.06- Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/В396.
Илмий раҳбар: Жуманов Муратбай Арепбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Акрамова Фируза Джалалиддиновна, биология фанлари доктори, профессор; Сапарбаев Жумабай, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Амударё қуйи оқими сув ҳавзалари балиқларининг замонавий фаунаси ва овланадиган балиқ турларининг озиқланиш биологиясини аниқлаш ҳамда балиқчиликни ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Амударё қуйи оқими сув ҳавзалари кесимида балиқларнинг 23 авлод, 8 оила ва 6 туркумга мансуб 25 тури аниқланган;
балиқлар тур таркибининг бойлиги жиҳатидан Амударё ўзанида 22, коллекторларда 19, шоли ландшафтларида 13 ва сув омборларида 17 та тур учраши аниқланган;
илк бор турли типга мансуб сув ҳавзаларидаги балиқ чавоқлари озиқланишининг биологик ҳусусиятлари очиб берилган;
турли сув хавзаларидаги фитопланктон ва зоопланктон организмлар гуруҳлари, сифат ва миқдор кўрсатгичлари ҳамда чавоқларнинг ривожланишидаги уларнинг аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амударё қуйи оқими сув ҳавзаларидаги балиқ чавоқларининг озиқланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий ва иқлимлаштирилган балиқ турларининг турли сув ҳавзаларида кўпайтириш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Нукус ва Кегайли тумани бўлимлари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2020 йил 21 январдаги 02/18-153-сон маълумотномаси). Натижада, Орол қизил кўзи, Орол оққайраги, Орол майбалиғи турларининг локал популяцияларини сақлаб қолиш ва сон жиҳатдан қисқариб кетиш хавфини олдини олиш имконини берган;
ирригация каналлар орқали турли агроценозларга келиб тушадиган балиқ чавоқларининг тур таркиби ва улардан самарадор фойдаланиш йўллари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Нукус ва Кегайли тумани сув хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 январдаги 02/02-3-40-сон маълумотномаси). Натижада, коллектор тармоқларида оқ дўнгпешона, оқ амур, зоғора балиқ, товон балиқ, илонбош, чипор дўнгпешона ва амур оқ оқчаси турлар асосида маҳаллий балиқчиликни ривожлантириш имконини берган;
зоо- ва фитопланктонларга бой шолизорларда кўпайишга мойил балиқ турларининг тур таркиби ва уларни етиштириш бўйича чора-тадбирлар Нукус тумани қишлоқ хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва қийтақ ер эгалари кенгашининг 2020 йил 25 январдаги 01/01-56-сон маълумотномаси). Натижада, оқ дўнгпешона, оқ амур, зоғора балиқ ва товон балиқ турлар асосида шоли майдонларидан ўртача 40 кг/га балиқ олиш имконини берган.