Бабамурадова Заррина Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Значение фенотипических, генетических маркеров на развитие, течение и раннюю диагностику недифференцированной дисплазии соединительной ткани», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib545.
Илмий раҳбар: Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Бобоев Қодиржон Тўхтабоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Холмурод Саъдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси бор беморларда эрта ташҳислаш ва келиб чиқиши мумкин бўлган асоратлар профилактикасини муқобиллаштиришда, фенотипик ва генетик маркёрларни бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кенг қамровли мақсадли тадқиқотлар II синф HLA генларнинг полиморфизми ва уларнинг бириктируви тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси фенотипик белгилари билан боғлиқлиги асосланган;
бириктируви тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси билан оғриган беморларнинг организмида коллаген алмашинувининг бузилиши қонда коллаген I типига қарши аутоантитаначаларнинг миқдорига корелляцион боғлиқлиги ва касаллик кечиши даражасига таъсири асосланган;
бириктируви тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси мавжуд бўлган беморларда DQA1*0501 DQB1*02 DRB1*03, DRB1*13, DRB1*15 гаплотипларининг учраши касалликнинг ривожланиш хавфи юқорилиги исботланган;
бириктируви тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси билан оғриган беморларни комплекс даволаш таркибига хондропротекторларни қўшиш орқали, даволаш самарадорлиги юқори бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бириктирувчи тўқима дифферецирлашмаган дисплазиясида генетик ва фенотипик маркёрларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ССВ томонидан “Бириктируви тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси эрта ташҳислаш алгоритми” мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигини 2019 йил 28 октябрь 8н-д/243-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома бириктируви тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси кечишини башорат қилиш ва эрта ташҳислашни муқобиллаштириш имконини берган;
бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси бор беморларда касалликни эрта ташҳислаш ва келиб чиқадиган асорталарни олдини олиш учун HLA II синф генларининг полиморфизми ва I тип коллагенга қарши аутоантитаначалар даражаси билан боғлиқлигини ўрганиш асосида даволаш тадбирлари самарадорлигини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар, соғликни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси терапия бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигини 2020 йил 29 июнь 8н-з/65-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташҳислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни профилактикасини оптималлаштиришга, ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.