Туйчибаева Нодира Мираталиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фармакорезистент тутқаноқ кечиши, шаклланишининг клиник-нейрофизиологик ва молекуляр-генетик жиҳатлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Тib85.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гульнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Аликулова Нигора Абдукадыровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Чутко Леонид Семеновыч, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фармакорезистент тутқаноқнинг клиник-нейрофизиологик ва молекуляр-генетик хусусиятларини ўрганиш ҳамда фармакорезистент тутқаноқнинг прогностик биомаркерларини аниқлаш, даволашни оптималлаштириш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тутқаноқ касаллиги фармокосенситив ва фармокорезистент кечган ўзбек миллатига мансуб донорлар орасида Р450 (CYP2C19 *2 ва CYP2C19 *3нинг А/C гени; СYP2C9, CYP3А) цитохром изферментларининг полиморфизм генлари ва Р (1236 T/C ва MDR1нинг 3435 T/C гени) гликопротеин транспортёр генлари генотипик вариантларининг учраш частотаси ва популяцион хусусиятлари аниқланган;
илк бор тутқаноқ билан оғриган беморларда ТҚВга бўлган индивидуал фармакологик жавобнинг фармакокинетик ва фармакогенетик параметрлари ўртасидаги корреляцион ўзаро боғлиқлик аниқланган хамда “секин” ва “тез” метаболизаторларнинг генотиплари дифференцияланган;
бошланғич терапия сифатида иккинчи даражали дориларни қўллаган ҳолда фармакорезистент тутқаноқ билан касалланган беморларни ҳавф гуруҳлари бўйича персонализацияланган стратификация кетма-кетлиги ишлаб чиқилган;
тутқаноқни фармакорезистент кечишини шаклланишида эпилептогенезнинг патогенетик хусусиятларини белгилаш имконини берувчи, тутқаноқнинг биологик маркерларини (клиник, нейрофизиологик, нейровизуал ва бошқалар) аниқлашда интеграл дифференциал ёндашув такомиллаштириган;
аниқланган фармакорезистентликнинг ташхисий ва эрта прогностик биомаркерлари асосида терапевтик, жарроҳлик ва альтернатив (кетогеник парҳез) даволаниш усуллари учун номзод-беморларни танлаб олиш кетма-кетлиги таклиф қилинган;
тутқаноқ билан оғриган беморлар менежментига персоналлашган ёндашувнинг самарадорлигини оширишга қаратилган тутқаноқнинг фармакорезистент кечишининг оғирлик даражасини, мультифакторлигини баҳоловчи математик модел таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фармакорезистент тутқаноқни даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тутқаноқни фармакорезистент кечишини ташхислаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 июндаги 8н-д/145-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома фармакорезистент тутқаноқли беморларда клиник-патогенетик тахлилнинг замонавий ҳолатини яхшилаш имконини берган;
«Тутқаноқда уйқуни бузилиши. Клиник-диагностик тамойиллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 июндаги 8н-д/145-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома фармакорезистент тутқаноқли беморларда клиник-патогенетик таҳлилнинг замонавий ҳолатини яхшилаш имконини берган;
фармакорезистент тутқаноқ кечиши, шаклланишининг клиник-нейрофизиологик ва молекуляр-генетик жиҳатларини аниқлашга қаратилган тадқиқот тизимли таҳлили бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан 1-сонли шаҳар клиник шифохонаси, Республика «Она ва бола скрининг» маркази, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги «INNOVA» кўп тармоқли диагностика клиникаси амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 8н-з/78-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий этилиши тутқаноқ ташхисини эрта аниқлашга, диффиренцияланган ёндашув хисобига ўтказиладиган терапия самарадорлигини оширишга, дифференциал ва персонализацияланган терапияни такомиллаштиришга имкон берган.