Гафурова Нодира Мирҳосиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик лицейлар фаолиятини ахборот - коммуникация технологиялари асосида бошқариш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Электрон педагогика назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Ped699.
Илмий раҳбар: Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01
Расмий оппонентлар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Арипов Мирсаид, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицейлар фаолиятини ахборот-коммуникация технологиялари асосида бошқариш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
академик лицейлар фаолиятини ахборот-коммуникация технологиялари асосида бошқаришнинг интеграллашган ахборот-таълим муҳитини шакллантиришга йўналтирилган электрон тизимнинг мазмуни ва ташкилий тузилмаси яратилган;
академик лицейлар фаолиятини ахборот-коммуникация технологиялари асосида бошқариш тизими интегратив мазмуни ва педагогик тизими компонентлари (мақсад, тактика, ёндашув, параметр) аниқлаштирилган;
академик лицейлар фаолиятини ахборот-коммуникация технологиялари асосида бошқариш динамикасини доимий кузатиб бориш имкониятини берувчи методик ёндашув жорий этилган;
таълим жараёнини ахборотлаштиришнинг модернизациялашган электрон дидактик таъминотининг рефлексив йўналганлигини такомиллаштириш асосида академик лицейлар фаолиятини бошқариш яхлит педагогик тизим сифатида таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагог кадрлар малакасини ошириши ва уларнинг касбий фаолияти мониторингини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
академик лицейлар фаолиятини ахборот-коммуникация технологиялари асосида бошқаришнинг интеграллашган ахборот-таълим муҳитини такомиллаштиришга оид таклифлар академик лицейлар учун мўлжалланган “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича Давлат таълим стандарти ва малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 июлдаги 89-03-2587-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар академик лицейлар фаолиятини ахборот-коммуникация технологиялари асосида бошқариш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
академик лицейлар фаолиятини ахборот-коммуникация технологиялари асосида бошқариш тизими мазмуни ва компонентларига оид таклифлар “Информатика ва ахборот технологиялари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 июлдаги 89-03-2587-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар академик лицейлар фаолиятини бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
академик лицейлар фаолиятини ахборот-коммуникация технологиялари асосида бошқаришни жорий этиш бўйича таклифлар ИТД 17 – 069 рақамли “Олий таълим муассасаларининг ягона ахборот электрон тизимини яратиш ва жорий этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 июлдаги 89-03-2587-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар академик лицейлар фаолиятини бошқаришда замонавий технологияларга асосланган тизимни жорий этишга замин яратган.