Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Равшаной Артикжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғарбий Европа операларида Амир Темур образи», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/San51.
Илмий раҳбар: Ғофурбеков Тўхтасин Ботирович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.03/30.12.2019.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Азимова Арзу Нишановна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Дилором Каромат, cанъатшунослик бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғарбий Европа композиторлик ижодиётида Амир Темурга бағишлаб яратилган мусиқий-саҳнавий асарларнинг ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Европа композиторлик ижодиётида Амир Темур шахсига бўлган қизиқиш барокко даврида яратилган 50 дан зиёд мусиқий-саҳнавий асарларнинг бадиий-мусиқий қиймати билан далилланган;
санъатдаги бадиият ва ҳақиқат тамойили Амир Темур образи талқинларининг таҳлили асосида исботланган;
XVIII аср опера санъатининг бадиий-эстетик ва композиторлик услуби илк бор Ф.Гаспарини, Г.Ф.Гендель ва А.Вивальдининг номдош мусиқий-саҳнавий асарлари асосида очиб берилган;
Амир Темурнинг Ғарбий Европа тарихий-бадиий қадриятлари кесимида муҳим ўрин тутиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Ғарбий Европа операларида Амир Темур образи» тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Амир Темур шахсига Ғарбий Европа ижодиётида бир неча асрлар мобайнида сўнгмаган қизиқиш ва композиторлик ижодиётида яратилган мусиқий-саҳнавий асарлар ҳақида олинган муҳим натижалар «Жаҳон мусиқа тариҳи» номли ўқув қўлланманинг «Г.Ф.Гендель ижоди» деб номланган бобида ўрин олди (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруги). Натижада талабалар Ғарбий Европада Амир Темурга бағишлаб яратилган мусиқий-саҳнавий асарлар қаторида Г.Ф.Гендель ижоди ҳақида янги маълумотларга эга бўлдилар;
Ғарбий Европа композиторлик ижодиётида Амир Темур образига бағишлаб яратилган ва илк бор диссертация матнида эълон қилинган асарлар рўйхати, уларнинг мусиқий тавсифи «Ўзбек мусиқа маданияти» номли ўқув қўлланманинг «Амир Темур қиёфаси Европа опера ижодиётида: ҳақиқат ва бадиият» номли бўлимда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 январдаги 89-03-205-сон маълумотномаси). Натижада талабалар Ғарбий Европада Амир Темур образига бағишлаб яратилган янги мусиқий-саҳнавий асарлар хусусида тасаввурларини кенгайтирдилар;
Ғарбий Европа бадиий қадриятлари кесимида Амир Темур шахси тутган ўрни ва мавқеи, мусиқий образ талқинида хақиқат ва бадиият муаммосини ўрганилиши асосида олинган натижалар Ўзбекистон бастакорлари ва композиторлари Уюшмасининг «Мусиқашунослар билан учрашув» доирасида ўтказилган «Ғарбий Европа бадиий қадриятлари кесимида Амир Темур шахси» мавзуидаги тадбирда фойдаланилди (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2019 йил 2-апрелдаги 01-04/66-110-сон маълумотномаси). Натижада ёш композиторлар, мусиқашунос ва ижрочилар жаҳон мусиқа ижодиётида Амир Темурга бағишланган асарларнинг турли композиторлар талқинлари билан танишиб аниқ билим  ва хулосаларга эга бўлган;
Буюк немис композитори Г.Ф.Гендельнинг «Tamerlano» (1724) операсида Амир Темур образининг ижодий талқини, мазкур образ Ғарб ижодкорларининг саҳна асарларида қай даражада трансформация этилиши ҳақида олинган натижалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» давлат унитар корхонасининг «Нотадаги тақдирлар» радио эшиттиришининг сценарий матнида фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» давлат унитар корхонаси 2019 йил 21-январдаги O’z IR-1-14-сон маълумотномаси). Натижада тингловчилар жаҳон опера санъатида буюк аждодимизга бағишлаб яратилган асарларнинг мусиқий талқини билан танишиш имконига эга бўлдилар.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish