Sayt test rejimida ishlamoqda

Икромов Нозим Музраповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қадимги Бақтрия кавийлиги», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tar462.
Илмий раҳбар: Шайдуллаев Шопўлат Бозорович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019. Tar.78.02
Расмий оппонентлар: Эшов Баҳодир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ўткир Исмаилович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қадимги Бақтрия давлатида кечган тарихий ва маданий жараёнларни ҳамда унинг Марказий Осиё халқлари маданий ҳаётида, этник тарихида тутган ўрнини ёзма ва археологик манбалар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк Кавийлар мамлакати Шарқий Эрон ва Қадимги Бақтрия ҳудудларида шаклланганлиги асосланган;
“Авесто”да келтирилган “састар” ва “дахию” атамалари археологик ва ёзма манбалар қиёсий таҳлили асосида суғорилиш райони ва деҳқончилик ўлкаси  сифатида эътироф этилиб, уларнинг Бақтриядаги жойлари локализация қилиб берилган; 
Қадимги Бақтрияни Кавий титулидаги ҳукмдорлар бошқарганлиги ҳамда бу уюшма Бақтрия Кавийлиги дахиюларнинг ўзаро конфедерацияси натижасида шаклланганлиги асослаб берилган;
Қадимги Бақтрияни Аҳамонийлар давлатига қўшиб олиниши ва уни сатрапликка айлантирилиши натижасида Кавий титули давлат бошқарувида бошқа қўлланилмаганлиги кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қадимги Бақтрия кавийлигига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Қадимги Бақтрия давлатининг маъмурий тузилиши “Авесто”да учрайдиган састар, дахиюпатидан иборат эканлиги, бошқарувда дахиюлар дахиюпатиси - “Кавий” атамалари қўлланилганлиги ҳақидаги маълумотлар Термиз археология музейи бронза ва илк темир даври экспозицияларини шакллантиришда ва илмий тавсифлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 01-12-10-2302-сон маълумотномаси). Ўзбекистон тарихи, шу жумладан, Қадимги Бақтриянинг бронза ва илк темир даврига оид ушбу маълумотлар ташриф буюрувчиларда қадимги аждодларимизнинг тарихи ва диний қарашлари бўйича билимларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди;
Илк Кавийлар мамлакати Шарқий Эрон ва Қадимги Бақтрия ҳудудларида шаклланганлиги асосланиб, Қадимги Бақтрияни Кавий титулидаги ҳукмдорлар бошқарганлиги ҳамда бу уюшма Бақтрия Кавийлиги дахиюларнинг ўзаро конфедерацияси натижасида шаклланганлиги асослаб берилганлиги, маҳаллий Кавий типидаги давлатлар ва Кавий титули Аҳамонийларнинг босқини ва уларнинг давлат бошқаруви – сатрапликларнинг кириб келиши натижасида бошқарувда қўлланилмаганлиги ҳақидаги маълумотлар “O’zbekiston tarixi” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 20 февралдаги 02-10-401-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари томошабинларга илк давлатчилик тарихи, қадимги Бақтрия давлати бошқарув тизими ҳақида янги маълумотлар бериши билан бирга, ёшларимиз онгига миллий ғурур, миллий ифтихор, Ватанга садоқат туйғуларини сингдиришда хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish