Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминов Шерзод Холмирзаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бозор механизмлари асосида сув хўжалиги тизимини молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Iqt244.
Илмий маслаҳатчи: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Гулямoв Сaидaхрoр Сaидaхмедoвич, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Oлимжoнoв Oдил Oлимoвич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бозор механизмлари асосида сув хўжалиги тизимини молиялаштириш методологиясини такомиллашти¬риш¬ бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув хўжалиги ташкилотининг меъёрий эксплуатация харажатлари, фойдаси, суғориш тизимларининг фойдали иш коэффициенти ва иқтисодиёт тармоқларида ишлатилаётган сув ҳажми кўрсаткичлари асосида сув тарифи миқдорини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
ерларнинг тупроқ бонитет балли ва ундан келиб чиқувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг меъёрий фойдаси, сув истеъмолчисининг сув олиш бош нуқтасига нисбатан жойлашуви, сувнинг минераллашув даражаси кўрсаткичлари асосида суғориш сувини етказиб бериш хизмати учун тўлов миқдорини аниқлаш услублари ишлаб чиқилган;
сув хўжалиги ташкилотларининг эксплуатация харажатларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маҳаллий бюджетлари ва туманлар бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тизимига ўтиш орқали республики бюджети харажатлари юкини камайтириш ва оптималлаштириш таклиф этилган;
сув хўжалиги ташкилотларининг суғориш сувини етказиб бериш харажатларини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш тартибини жорий этиш асосида хўжалик ҳисобидаги туман Сув хўжалиги бўлимларини ташкил этиш тавсия этилган;
сув истеъмолчиларига ҳақиқатда олган сув ҳажмининг экинларни суғориш меъёрига нисбатан ишлатилганлик даражасига қараб, суғориш сувини етказиб бериш хизмати учун тўловнинг бир қисмини қоплаш бўйича субсидия ажратиш механизми таклиф этилган;
агросаноат кластерлари ҳудудида жойлашган сув хўжалиги ташкилоти балансидаги сув хўжалиги активларини концессия шартномаси асосида молиялаштириш бўйича давлат-хусусий шериклик механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бозор механизмлари  асосида сув хўжалиги тизимини молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
сув хўжалиги эксплуатация ташкилотининг сув тарифи ва унга таъсир этувчи асосий омиллардан келиб чиққан ҳолда суғориш сувини етказиб бериш хизмати учун тўлов миқдорини аниқлаш бўйича методологик ёндашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4486-сон Қарорининг 1-бўлим, а-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6024-сон Фармонининг 1-иловаси, 5-боби, 5.7-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 06/11-01-10/10-92-сон ҳамда  Сирдарё-Сўх ИТҲБнинг 2020 йил 29 майдаги 02/589-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга тадбиқ этиш натижасида Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида фаолият юритаётган 308 та қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи субъектлар ва 3,5 минг гектар майдонда деҳқончилик қилаётган томорқа хўжаликлари кесимида суғориш сувини етказиб бериш хизмати учун тўлов миқдорини белгилаш ва баҳолаш имкони туғилган;
сув хўжалиги ташкилотларининг эксплуатация харажатларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маҳаллий бюджетлари ва туманлар бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тизимига ўтиш орқали республика бюджети харажатлари юкини камайтириш ва оптималлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сон Қарорининг 34-бўлими, в-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 06/11-01-10/10-92-сон ҳамда Сирдарё-Сўх ИТҲБнинг 2020 йил 29 майдаги 02/589-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга тадбиқ этиш натижасида 2019 йилда Фарғона вилояти бўйича жами 43 477,0 млн. сўм сув хўжалиги ташкилотларининг экспулуатация харажатлари вилоят маҳаллий бюджети ва туманлар бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган ҳамда 2019 йил республика бўйича 3 трлн. сўмга яқин сув хўжалиги ташкилотларининг экспулуатация харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маҳаллий бюджетлари ва туманлар бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган;
сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларининг суғориш сувини етказиб бериш харажатларини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш тартибини жорий этиш асосида хўжалик ҳисобидаги туман Сув хўжалиги бўлимларини ташкил этиш тавсияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5742-сон Фармонининг 1-иловаси, 2-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4486-сон Қарорининг 1-бўлим, а-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 06/11-01-10/10-92-сон ҳамда Сирдарё-Сўх ИТҲБнинг 2020 йил 29 майдаги 02/589-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга тадбиқ этиш натижасида республика сув хўжалиги ташкилотлари эксплуатация харажатларининг 85 фоиздан ортиғи сув истеъмолчилари томонидан қопланиши иқтисодий асосланган ҳамда Тошлоқ туман ирригация бўлими эксплуатация харажатлари тўлиқ, шунингдек, Сирдарё-Сўх ИТҲБ ҳузуридаги Мелиорация экспедициясининг 133,8 млн. сўм ёки 2,9% ҳамда Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг 1 115,0 млн. сўм ёки 0,65% эксплуатация  харажатлари сув истеъмолчилари томонидан молиялаштирилиб, пировардида, жами 2 666,6 млн. сўм миқдорда, шундан 1 248,8 млн. сўм вилоят маҳаллий бюджети ва 1 417,8 млн. сўм туман бюджети маблағларини тежаш имконини берган;
сув истеъмолчиларига ҳақиқатда олган сув ҳажмини экинларни суғориш меъёрига нисбатан ишлатганлик даражасига қараб суғориш сувини етказиб бериш хизмати учун тўловнинг бир қисмини қоплаш бўйича субсидия ажратиш механизми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5742-сон Фармонининг 1-иловси, 2-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 06/11-01-10/10-92-сон маълумотномаси, Сирдарё-Сўх ИТҲБнинг 2020 йил 29 майдаги 02/589-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётга тадбиқ этиш натижасида республика бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ишлатиладиган сувнинг ўртача 2 марта ва ундан ортиқ даражада тежалиши иқтисодий асосланган ҳамда Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида фаолият юритаётган 308 та қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи субъектларда пахта етиштириш бўйича ҳақиқатда ишлатилган сув ҳажми экинларни суғориш меъёрига нисбатан 20%дан ортиқ, мева етиштириш бўйича – 40%гача ва сабзавот етиштириш бўйича – 30%дан ортиқ тежаш имкониятини яратган; 
агросаноат кластерлари ҳудудидаги сув хўжалиги ташкилоти балансидаги сув хўжалиги активларини концессия шартномаси асосида молиялаштириш бўйича давлат-хусусий шериклик механизми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4486-сон Қарорининг 1-бўлим, б-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6024-сон Фармонининг 1-иловаси, 5-боби, 5.8-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 06/11-01-10/10-92-сон маълумотномаси, Сирдарё-Сўх ИТҲБнинг 2020 йил 29 майдаги 02/589-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётга тадбиқ этиш натижасида республика сув хўжалиги ташкилотлари эксплуатация харажатлари камида 15 фоизга қисқарган, 2019 йилда 845,1 млн. сўмлик Фарғона вилояти маҳаллий бюджети маблағлари тежалган ва Сирдарё-Сўх ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда Мелиорация экспедицияси эксплуатация харажатлари 15,8 фоизга қисқарган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish