Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаханова Мадина Авазовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Самарали аникоррозион композицион материаллар ва улар асосида копламалар яратиш», 02.00.07 –Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.РhD/Т627.
Илмий раҳбарлар: Негматова Комила Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Юсупбеков Ахмаджон Хакимович, кимё фанлари доктори, профессор; Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли ишлаб чиқариш соҳаларида қўллаш учун маҳаллий қатламсимон кремнезем тўлдирувчилар билан тўлдирилган фурфурил спирти олиш босқичидаги кублар остидаги қолдиқнинг эпоксид смоласи билан олинган антикоррозион қопламанинг самарали таркибини  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
самарали антикоррозион композицион қоплама ҳосил қилиш учун   эпоксид смоласини ишлаб чиқариш чиқиндиси билан алмаштириш мумкинлиги илмий асосланган;
фурфурил спирти синтези жараёнидаги қолдиқ билан эпоксид смоласи асосида антикоррозион ҳимояловчи композициялардан метал юзасини коррозидан ҳимояловчи қопламалар ишлаб чиқилган;
ҳар бир ингредиентнинг қопламанинг физик-механик ва эксплуатацион хоссаларига таъсири аниқланган;
ишлаб чиқилган қопламанинг шаклланишида «таркиб-структура-хосса»нинг корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
антикоррозион композицион материаллар ва улар асосидаги кўп функцияларга мўлжалланган қопламанинг оптимал таркиби яратилган;
математик моделлаштириш усули билан композициянинг оптимал таркиби танланган;
полимер таркибини на фақат мустахкамлик критериясигача, балки кимёвий чидамликни ошириш йўли билан ҳам оптималлаштириш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қатламли кремнезем тўлдирувчилар қўллаш билан антикоррозион композицион полимер қопламалар ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 механофаоллаштирилган ингредиентлар билан ишлаб чиқилган антикоррозион композицион қопламалар олишдаги илмий натижалардан 10-16 рақамли «Маҳаллий хомашё асосида кислотабардош материаллар технологиясини ишлаб чиқиш» лойиҳасида кислотабардош антикоррозион қопламалар олишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 26 июндаги 1-10/8-585-сон маълумотномаси). Натижада янги кислотабардош антикоррозион қоплама олишнинг технологик регламентини ишлаб чиқиш имконини берган;
«Агрессив ва абразив муҳитда ишловчи турли хил машиналарнинг металл контрукциялари ва қисмларини коррозиядан ҳимоялаш учун мўлжалланган емирилишга-зарбага-коррозияга чидамли композицион полимер қопламаларни олиш ва суртиш учун тажриба – ишлаб чиқариш технологик регламент»га «Uzkabel» АЖ ҚК билан ўрнатилган тартибда келишилган (15.10.2019 й.) ҳолда ўзгартиришлар киритилган (ОПР – 35 – 2019 – ХТКМ). («Uzeltexsanoat» Ассоциациясининг  2020 йил 11 июндаги 01-04-1/1123-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида антикоррозион қопламалар олиш имконини берган;
«Антикоррозион композицион полимер қоплама»га Ташкилот стандарти (Тs 25239446-01:2019) ишлаб чиқилган ва «Ўзстандарт» агентлигида 16.09.2019 йил 112/0010420 рақами билан рўйхатдан ўтказилган. Натижада агрессив муҳитда ишловчи асбоб-ускуналарни коррозиядан сақловчи қоплама сифатида қўлланилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish