Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошева Нилуфар Ширинбоевнанинг фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги ўзбек насрида фольклорга оид воситаларнинг поэтик функцияси (Исажон Султон насри мисолида)», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4. PhD/Fil652.
Илмий раҳбар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умрзоқ Абдураззоқович, филология фанлари доктори, профессор; Бобохонов Мавлон Раҳматиллаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маънавий меросимиз бўлмиш фольклор унсурларининг ёзма адабиётга кўрсатадиган ижодий таъсирини ҳозирги ўзбек насри, хусусан, истеъдодли адиб  Исажон Султоннинг ижоди саҳнида кўрсатиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳозирги ўзбек насрида фольклорга оид воситаларнинг поэтик функцияси миллий колорит сатҳида асосланган; 
янги типдаги образларнинг психологик ҳолати тасвири, уларнинг системавийлиги, адибнинг янгича тасвир ва баён услуби, ўзига хос бадиий синтаксис яратгани далилланган; 
замонавий наср шаклланиши, унинг китобхон онгига сингишида адибнинг ёзма адабиётда: халқ достонлари, эртаклари сюжетидан фойдаланиш маҳорати ва афсона, ривоят ҳамда мифларнинг насрда бадиий тажассум топганлиги аниқланган; 
ёзувчи асарларида анъана ва новаторлик, асар сюжетининг икки шахс муҳаббати асосига қурилиши билан боғлиқ романик код тушунчаси илк бор илмий муомалага киритилиши ва ундаги муаммолар очиб берилган; 
ёзма адабиётга сингдирилган халқ фалсафаси элементлари логик фольклоризм номи билан илк бор аталиши ва мазкур тушунчанинг адабиётшуносликда янги ҳодиса эканлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Замонавий ўзбек насрида фольклорга оид воситаларнинг поэтик вазифасини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
замонавий насрда фольклорга оид воситаларнинг бадиий асар композициясида тутган ўрни, уларнинг поэтик функцияси миллий колорит сатҳида асосланишига доир илмий хулосалардан  2008-2010 йилларда бажарилган ХТ – F2– 004 рақамли “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган.  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 январдаги  89-03-213-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа  насрий асарларда фольклорнинг аҳамияти ҳақидаги илмий-назарий маълумотлар билан бойитиш имкони яратилган; 
Исажон Султоннинг янги типдаги образларнинг психологик ҳолати тасвири, уларнинг системавийлиги, адибнинг янгича тасвир ва баён услуби, ўзига хос бадиий синтаксис яратгани ва адиб ижодидаги образлар нутқида учрайдиган халқ иборалари, мақолларнинг, ривоятларнинг асар бадииятидаги аҳамияти, улардаги айрим сўзларнинг тарихан фольклор унсурларига боғланиб кетишидаги назарий хулосаларидан 2012-2016 йилларда бажарилган FА-F1-ГОО2 рақамли “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14 январдаги 89-03-213-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа насрий асарлардаги образлар нутқи, халқ иборалари, ривоятлар бадиияти ҳақидаги илмий-назарий материаллар билан бойитиш имконини берган; 
замонавий насрда фольклорга оид воситаларнинг бадиий асар композициясида тутган ўрнига доир хулосалардан «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Адабий жараён» кўрсатувида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканали» давлат унитар корхонасининг 2019 йил 17 декабрдаги 01-14/488-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савиясини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish