Sayt test rejimida ishlamoqda

Обидов Азамат Эркинжоновичнинг
фалса фадоктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагог кадрларни малакасини ошириш жараёнларини вебинар технологияси асосида такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped96.
Илмий раҳбар: Бегимкулов Узокбой Шоимкулович,педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Туракулов Олим Холбўтаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Арипов Мерсаид Мирсиддиқович,физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчиташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагог кадрлар малакасини ошириш жараёнларини вебинар технологияси асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ОТМ педагог кадрларинингмалака ошириш тизимига мослаштирилган вeбинapплатформасининг кўрсаткичлари (очиқ кодлилик, олий таълим миллий тармоғида ишлаш имконияти, фойдаланувчилар сонининг чекланмаганлиги) “Иерархиялар таҳлили” усулига асосланган “Mpriority” дастурий таъминоти орқали аниқлаштирилган;
малака ошириш жараёнларини ташкил этишнинг интеграллашганплатформаси вебинар технологияси электрон таълим тизимлари (LMS, МООС)ҳамдастандарлари (SCORM, xAPI) билан синтезлаш орқалитакомиллаштирилган;
малака ошириш тизимида педагог кадрларнинг рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш компетентлигини ривожлантиришметодикаси педагогик касбий фаолиятни вебинар технологияси асосида такомиллаштириш модели орқали такомиллаштирилган;
малака ошириш курслари мазмуни вебинар ва ундан фойдаланиш технологиясига (real time internet-conference, desktop share, видео ва аудио ёзувларини трансляция қилиш) оид мавзуларни киритиш орқали бойитилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагог кадрлар малакасини ошириш жараёнини вебинар технологияси асосида такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
малака ошириш тизимини масофавий шаклда ташкил этишда вебинар технологиясидан фойдаланиш ва педагогик касбий фаолиятни вебинар технологиясиасосида такомиллаштириш билан боғлиқ таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 103-сон Қарори 1 иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 июлдаги 89 03 2736 сон маълумотномаси). Натижада,педагог кадрларнинг рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш компетентлиги ошган;
малака ошириш курслари мазмунига вебинар ва ундан фойдаланиш технологиясига (real time internet-conference, desktop share, видео ва аудио ёзувларини трансляция қилиш) оид мавзуларни киритиш билан боғлиқ таклифлар олий таълим раҳбар кадрлари учунОлий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 25 августдаги 355 сонли буйруғи билан киритилган янги “Олий таълим сифатини таъминлашда ахборот-коммуникация технологиялари” йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг ўқув режа ва дастурлари ҳамда ўқув-методик таъминотини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 июлдаги 89 03 2736 сон маълумотномаси). Натижада, малака ошириш курсининг ўқув режа ва дастурлари мазмуни такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнларини ташкил этишнинг интеграллашганплатформасига вебинар технологиясини жорий этишбўйича таклифлар ва унингкўрсаткичлари ИТД 5 42 “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларида шахсга йўналтирилган электрон медиатаълим муҳитини шакллантиришнинг методик тизимини яратиш” (2012 2014 йй) лойиҳаси мазмунига киритилган ва амалиётга жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 июлдаги 89 03 2736 сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифати вебинар технологиясини жорий этиш орқали оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish