Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиев Ботиржон Тохиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта чиқиндилари таркибидаги йигирувга яроқли толаларни ажратиб олиш қурилмасини такомиллаштириш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов беришихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Т1019.
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган мухандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган мухандислик технология институти,PhD.03/30.12.2019.T.66.01.
Расмий оппонентлар:Жуманиёзов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Обидов Азамат Азаматович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади технологик жараёнда толали чиқиндилар таркибига ўтиб кетган йигирилувчан толаларни регенерация қилиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта чиқиндилари таркиби ва ундан йигирувга яроқли толаларни ажратиб олиш жараёнлари таҳлили асосида арра гарнитурали барабан ва таъминлаш валиги жуфтлиги негизидаги регенерация қурилмаси конструкцияси ишлаб чиқилган;
пахта чиқиндилари таркибидан йигирилувчан толаларни ажратиб олиш жараёнида ишчи органлар ва толали материал ҳаракати қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда  қурилма ишчи параметрлари аниқланган;
толали материал ва ифлосликларнинг арра гарнитурали барабан билан пичоқлар орасидаги ҳаракати траекториясига кўра, барабан ва пичоқлар ўртасидаги ўлчамлар аниқланган;
режали экспериментлар натижаларига асосланиб, арра гарнитурали барабан билан пичоқлар орасидаги масофани ҳамда чёткали барабаннинг рационал айланишлар сони аниқланган;
кириш лентаси, таъминловчи валик ва игна гарнитурали барабан ва қўзғалмас пичоқлар оралиғида йигирувга яроқли толаларни ажратиб олиш имкониятидан келиб чиқиб, рационал технологик ва конструкцион параметрларга эга бўлган регенератор конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта чиқиндилари таркибидаги йигирувга яроқли толаларни ажратувчи қурилма конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида: 
пахта чиқиндилари таркибидаги йигирувга яроқли толаларни ажратувчи қурилма «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги корхоналарда, жумладан, Наманган вилоятининг «Косонсой пахта тозалаш» АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 2020 йил 9 июндаги 03-18/1772-сон маълумотномаси). Натижада, пахта тозалаш корхонасида чиққан улюк чиқиндилари таркибидаги йигирувга яроқли толалар миқдори 70 фоиздан 20  фоизгакамайган; 
пахта чиқиндилари таркибидаги йигирувга яроқли толаларни ажратувчи қурилма рационал параметрлари «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги корхоналарда, жумладан, Наманган вилоятининг «Косонсой пахта тозалаш» АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 2020 йил 9 июндаги 03-18/1772-сон маълумотномаси). Натижада, пахта толаси миқдори 7,67% га кўпайиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish