Sayt test rejimida ishlamoqda

Ядгарова Дилноза Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кальцийли сода олишда абсорбциялаш технологик жараёнини адаптив-ноқатъий ростлаш тизими», 05.01.08–Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T746.
Илмий маслаҳатчи: Сиддиков Исомиддин Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Юсупбеков Азизбек Нодирбекович, техника фанлари доктори, профессор; Сапаев Маматкарим, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интеллектуал бошқариш усулларини қўллаган ҳолда кальцинацияланган сода олишда абсорбциялаш жараёнининг адаптив-ноқатъий ростлаш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аммонийлашган эритмани абсорбциялаш жараёнининг нейро-ноқатъий технология асосида динамик модели ишлаб чиқилган;
адаптив хусусиятга эга бўлган ноқатъий-мантиқ хулосалашнинг майдонлар фарқи усулига асосланган  тезкор алгоритми ишлаб чиқилган;
майдонни фарқлаш усулидан фойдаланиб, юмшоқ арифметик операцияларга асосланган адаптив нейро-ноқатъий тизимининг ўқитиш алгоритми ишлаб чиқилган;
абсорбциялаш колоннасининг технологик параметрларини априор ноаниқлик шароитида адаптив кўп боғлиқли нейро-ноқатъий автоматик ростлаш тизими синтез қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кальцинацияланган сода олишда абсорбциялаш жараёнини адаптив-ноқатъий бошқариш системасини синтези бўйича олинган натижалар асосида: абсорбциялаш жараёнини автоматик бошқаришнинг адаптив тизимини тадқиқ қилишнинг нейро-ноқатъий модели ва алгоритмлари «Қўнғирот сода заводи» МЧЖда жорий қилинган(«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2020 йил 4 августдаги 24-3199-сон маълумотномаси). Натижада, кальцинацияланган сода асосини ташкил этувчи аммонийлашган эритмаларнинг сифати ошган;
объект хусусиятлари ва номаълум ғалаёнларга адаптацияли бошқариш тизимининг нейро-тармоқли ростлагичини синтез қилиш алгоритмлари «Қўнғирот сода заводи» МЧЖда жорий қилинган(«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2020 йил 4 августдаги 24-3199-сон маълумотномаси). Натижада, абсорбциялаш колоннасининг технологик агрегатлари иш режими барқарорлиги таъминланган;
нейро-ноқатъий моделларга асосланган чиқиш ва бошқариш параметрларини ўлчаш бўйича абсорбциялаш жараёнининг назоратсиз параметрларини қайта тиклаш алгоритми «Қўнғирот сода заводи» МЧЖда жорий қилинган(«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2020 йил  4 августдаги 24-3199-сон маълумотномаси). Натижада, объект ва ташқи таъсирлар параметрларини аниқлашнинг самарадорлиги ошган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish