Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирхожаев Миржамол Миркаримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Белгиланган бикрликдаги янги таркибли қотирма матоларни илмий асослаш”, 05.06.02 – «Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» ихтисослиги (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т790.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Улуғбек Тўланбоевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01.
Расмий оппонентлар: Ахунбабаев Охунжон Абдураҳманович, техника фанлари доктори, профессор; Набиджанова Наргиза Насимжановна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқима ўрилишини ҳамда толавий таркибини ўзгартириш асосида янги таркибли қотирма мато ассортементини яратиш ва  қотирма  матонинг бикрлигини аниқлашнинг объектив усулини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий пахта толаси асосидаги қотирма мато тузилишини тадқиқ қилиш йўли билан эгилишдаги бикрликни белгиловчи омиллар аниқланган;
қотирма мато эгилишдаги бикрлигини аниқловчи асосий омиллар ўзгартирилганда мато хусусияти ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ипларнинг эгилишга, чўзилишига қаршилигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
костюмбоп мато учун хом ашё хоссаларининг қотирма мато ёпишқоқлигига таъсири тадқиқ этилганда, юқори даражадаги ёпишқоқлик хусусиятини таъминловчи мато таркиби ишлаб чиқилган;
матоларнинг эгилишида ўзгарувчи омилларни мақсадли бошқариш йўли билан матонинг эгилишдаги бикрлигини аниқлашнинг янги усули яратилган;
мато таркиби ва ўрилиш усуллари мақсадли бошқарилганда, унинг хусусиятлари ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда янги таркибли қотирма мато ва уни ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тўқима толавий таркибини ўзгартириш ҳисобига  белгиланган бикрликка эга бўлган янги ассортиментдаги  қотирма мато яратиш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижаларига кўра:
қотирма мато ипларининг эгилишга, чўзилишига қаршилигини баҳолаш ҳамда эгилишдаги бикрлигини аниқлашнинг янги усуллари ва костюмбоп мато учун юқори даражадаги ёпишқоқлик хусусиятини таъминловчи мато таркиби “ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасига қарашли корхоналарда, хусусан, Наманган шаҳридаги “DUBLIRIN” МЧЖ корхонасида жорий қилинган (“ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 2020 йил 25 февралдаги 04/18-622-сон маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи, амалдаги қотирма матоларга нисбатан эгилишга бикрлиги 55–65% юқори бўлган қотирма мато олиш имконияти яратилган;  
янги таркибли қотирма мато ва уни ишлаб чиқариш технологияси “ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасига  қарашли корхоналарда, хусусан, Наманган шаҳридаги “Natural fabriks Tekstil” хусусий корхонасида жорий қилинган (“ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 2020 йил 25 февралдаги 04/18-622-сон маълумотномаси). Натижада, 100 метр қотирма матога ип сарфини 450,0 граммдан 425,6 граммга, 1 метр матога арқоқ сарфини 2,26 граммдан 2,016 граммга, 1 м2 тўқима оғирлигини 4,5 граммдан 4,256 граммга камайтиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish