Мамажонов Мухаммаджон Юсубжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Антропонимлар дискурс релеванти сифатида», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2PhD/Fil.1030.
Илмий раҳбар: Муминов Сидиқжон Мирсобирович филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: ўзбекона мулоқотда қўлланиладиган антропонимларнинг дискурс релеванти сифатидаги услубий-функционал, семантик ҳамда коммуникатив хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавзунинг илмий-назарий асослари дискурс, дискурс компонентлари ва релевант тушунчалари асосида ёритилган;
ўзбек тилидаги антропонимларнинг дискурс релеванти сифатида намоён бўлувчи аксиологик, аффектив, вокатив, волютатив, дейктик, семиотик, шунингдек, аташ, фарқлаш, эмоционал-экспрессив сингари қатор услубий-функционал ва ассоциатив жиҳатлари ёритилган;
антропонимларга хос миллий, диний, фалсафий, этник, магик ва ижодий мотивациялар, шунингдек, антропонимик индикаторларга хос семантик ва функционал жиҳатлар тизимли далилланган;
антропонимларнинг бадиий дискурс релеванти сифатида киноя эффекти, юмористик руҳ, салбий субъектив баҳо муносабати, персонаж ном антиномияси, аллюзив ном, ономастик метафора, интертекстуаллик, мазмуннинг ихчамлиги ва серқатламлилиги, ташбеҳ ва қиёс, ўхшатиш эталони, тажнис, иштиқоқ, ассоциативлик, экспрессивлик, “сўзловчи ном” ва рамзийликни ифодаловчи восита сифатида 20 дан зиёд функционал-услубий хусусиятлари аниқланган ва далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Антропонимларнинг дискурс релеванти сифати бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
антропонимларнинг юзага келиш сабаблари, унга ёндош ҳодисалар, нутқда қўлланиши юзасидан берилган таклифлардан 2013-2014 йилларда бажарилган И-2013-57-рақамли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришнинг мувофиқлаштириш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери” фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасининг “Ижтимоий экология муаммолари” йўналишида фойдaлaнилгaн (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 89-03-2057-сонли маълумотномаси). Натижада ижтимоий экология муаммолари доирасида антропонимларнинг юзага келиш сабаблари аниқланган ва унга ёндош ҳодисалардан фарқланган, нутқда тўғри қўлланиши юзасидан маълум самарага эришиш имконини яратган;
мулоқот жараёнида, диалогик нутқда, бадиий дискурсда қўлланган антропонимларнинг илмий-тадқиқот натижаларидан 2017-2020 йилларга мўлжалланган Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги ОТ-Ф1-100 рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 89-03-2057-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида “Шахс ва қадрият” номли монографияда қўлланилган киши исмлари(антропонимлар)нинг лингвистик табиатини мувофиқлаштиришга эришилган;
антропонимларнинг дискурс релеванти сифатидаги мaтериaллaридaн “O’zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик” дастурида ҳамда "Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” эшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (“O’zbekiston” телерадиоканалининг 2020 йил 7 июлдаги O’z-RK-17/75-cонли маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг антропонимлар номловчилар сирасида ўзига хос хусусиятларини намоён этиши, исм қўйиш одоби ва маданияти ҳақида атрофлича маълумотларга эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этган.