Sayt test rejimida ishlamoqda

Инназаров Мажид Амоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш тизимида педагог кадрлар касбий компетентлигини ташхислаш технологияларини такомиллаштириш (олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.07 –Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped228.
Илмий-тадқиқотишибажарилганмуассасаноми: Бош илмий-методик марказ.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар:Мирсолиева Мухаббат Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ибраймов Аскар Есбосынович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш тизимида олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий компетентлигини ташхислаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малака ошириш тизимида педагог кадрлар касбий компетентлигини ташхислаш ва баҳолашнинг ташкилий-методик, технологик, коррекцион босқичлари ва когнитив, амалий-фаолиятли, рефлексив мезонлари малака талаблари билан ўзаро боғлиқлигига асосланиб аниқлаштирилган;
олий таълим муассасалари педагог кадрлари малакасини ошириш тизимида педагог кадрлар касбий компетентлигини ташхислаш мазмуни когнитив соҳа, коммуникатив даража ва ўзини-ўзи касбий-шахсий ривожлантириш мотивацияси каби омилларнинг ўзаро боғлиқлиги асосида индивидуал-касбий ривожланиш натижалари харитаси ишлаб чиқилган;
педагог кадрлар касбий компетентлигини ташхислашнинг электрон ташхислаш тизими (эксперт баҳолаш, функционал-тузилмавий ташхислаш, назорат-таҳлил)ни киритиш асосида малака ошириш жараёнида педагог кадрлар касбий компетентлигини ташхислаш жараёнини бошқаришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари такомиллаштирилган; 
педагог кадрларнинг мустақил касбий ривожланиш натижаларига оид маълумотларни ўзида акс эттирувчи ва мунтазам янгиланиб борувчи электрон база (Teachers Record Management System)ни ишлаб чиқиш асосида электрон мониторинг тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Малака ошириш тизимида олий таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетентлигини ташхислаш технологияларини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
олий таълим муассасалари педагог кадрлари малакасини ошириш тизимида педагог кадрлар касбий компетентлигини ташхислаш мазмунини когнитив соҳа, коммуникатив даража ва ўзини-ўзи касбий-шахсий ривожлантириш мотивацияси каби ижтимоий-психологик  омилларнинг ўзаро  боғлиқлиги асосида такомиллаштириш билан боғлиқ таклифлардан олий таълим муассасалари педагог кадрларини малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 89-03-5243-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи малака ошириш курслариўқув режа ва дастурлари мазмуни такомиллаштирилган;
педагог кадрлар касбий компетентлигини ташхислаш ва баҳолашнинг электрон ташхислаш тизимини жорий этиш билан боғлиқ таклифлардан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 797-сон Қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 89-03-5243-сон маълумотномаси). Натижада,  педагог кадрлар касбий компетентлигини ташхислаш ва баҳолаш жараёнини бошқаришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари такомиллаштирилган;
педагог кадрлар касбий компетентлигини ташхислаш ва баҳолашнинг электрон ташхислаш тизими, коррекцион-ривожлантирувчи очиқ онлайн курслар дастурларидан минтақавий ва тармоқ марказларидаги малака оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 89-03-5243-сон маълумотномаси). Натижада, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига инновацион ёндашувдаги ахборот-методик таъминотни жорий этиш  имкони юзага келган;
малака ошириш тизимида педагог кадрлар касбий компетентлигини ташхислашнинг ташкилий-методик, технологик, коррекцион  босқичлари ва когнитив, амалий-фаолиятли, рефлексив  мезонлари билан боғлиқ илмий-амалий ишланмалар Ё-14 – қайд рақамли “Олий таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантиришнинг информацион-методик таъминотини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш: акмеологик ёндашув” лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 89-03-5243-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа  олий таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетентлигини ривожлантиришнинг узлуксиз тизимини такомллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish