Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекташев Отабек Қодиралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Концептуал ахборотнинг фаоллашувида «куч» элементли тил бирликларининг воқеланиши», 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2 PhD/Fil.63.
Илмий раҳбар: Умархўжаев Мухторхон Эшонхўжаевич филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқондавлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Мухаммадхон Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор; Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич,филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: турли тизимли тилларда ажратилган  тил бирликларининг функционал-семантик ва когнитив хусусиятларини, улар томонидан концептуал ахборотнинг вербал воситалар ёрдамида фаоллашуви жараёнини ўрганиш; ушбу тил бирликлари маъноларининг амалда қўлланилиши ва модификациясини таъминловчи асосий омилларни аниқлаш; турли тизимли тилларда концептуал ахборотни фаоллаштирувчи тил бирликларининг когнитив хусусиятларини  тадқиқ қилишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
концептуал ахборот фаоллашувидаги тил бирликларининг мақомини аниқлаш учун  тил бирликлари туркумининг марказий ва марказдан узоқдаги бирликларини аниқлаш орқалиуларнинг қайси туркумга тегишлилик мезонлари аниқланган;
ахборотни фаоллаштирувчи тил бирликларининг коммуникатив, лисоний, концептуал белгилари очиб берилган;
концептуал ахборотни фаоллаштирувчи тил бирликларининг функционал-семантик жиҳатдан фарқланиши  асосланган;
концептуал ахборот фаоллашувида каузатив феълларнинг контекстда қайси тил бирликлари орқали воқеланиши асосланди ва ушбу феълларнинг концепт шаклланишидаги роли аниқланган;
тадқиқ қилинаётган концептуал ахборот мазмунини ташкил қилувчи концептуал белгилар далилланган; 
нутқда концептуал ахборотни фаоллаштирувчи тил бирликларининг тафаккурга хос когнитив хусусиятлари ёритиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Концептуал ахборотни фаоллаштирувчи тил бирликларининг функционал-семантик ва контекстуал таҳлили, нутқдаги вазифаларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
концептуал ахборотни фаоллашувидаги тил бирликларининг мақоми, тил бирликлари марказий ва марказдан узоқдаги бирликларни аниқлаш воситаси орқали уларнинг қайси туркумга тегишлилик тадқиқи, тадқиқ қилинаётган концептуал ахборот мазмунини ташкил қилувчи концептуал белгиларни ажратилиб,  бир тизимга солиш масалалари, концептуал ахборотни фаоллаштирувчи тил бирликларининг функционал-семантик жиҳатдан фарқлитомонлари, нутқда концептуал ахборотни фаоллаштирувчи тил бирликларининг когнитив жиҳатдан таҳлил қилиш ҳақидаги илмий хулосалардан №ХИД-1-29 рақамли “Ўзбекистон олий ўқув юртларининг нофилологик факультетларида бакалавр йўналиши учун немис тили фанини ўқитишда янги педагогик технологияларни татбиқ этишга оид дарсликни яратиш”  мавзусидаги фундаментал лойиҳа, 2017-2018 йилларда бажарилган574097-EPP-1-2016-1-CYEPPKA2-CBHE-JP “Piloting ECVET to the National VET system of Russia and Uzbekistan” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 октябрдаги №89-03-4093 сон маълумотномаси)
концептуал ахборотни фаоллаштирувчи тил бирликларининг контекстуал воқеланиш иборасидаги таклиф этилган материаллардан  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган «Бедорлик» туркум радио эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган.  Натижада радиотингловчилар учун тайёрланган эшиттиришларда концептуал ахборотни фаоллашувидаги тил бирликларининг мақомини аниқлаш,уларнинг қайси туркумга тегишлилик тадқиқи масалалари, уларнинг функционал-семантик жиҳатдан фарқли томонлари, турли тизимли тиллардаги концептуал ахборотни фаоллаштирувчи тил бирликларининг умумлаштирувчи (интеграл) ва фарқловчи концептуал белгилари масалалари ахборотни мазмунли узатиш омили эканлиги хусусида сўз борди. Дарҳақиқат, нутқда концептуал ахборотни фаоллаштирувчи тил бирликларининг когнитив жиҳатдан таҳлил қилиш ҳозирги замон тилшунослигининг муҳим масалаларидан эканлиги радиоэшиттириш давомида асослаб берилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2019йил 8 октябрьдагиO’z/r-1-171-сон маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish